close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

52. Ал-Ҳаққу

Бу исм маънода ботил сўзининг муқобилидир. Баъзида нарсалар ўзларига тескари — зид бўлган нарсалар билан баён қилинади.

Бу исм маънода ботил сўзининг муқобилидир. Баъзида нарсалар ўзларига тескари — зид бўлган нарсалар билан баён қилинади.

Ҳар бир шарҳланаётган, тушунтирилаётган нарса ё мутлақо ботил, ё ҳақ бўлади ёки бир важҳдан ҳақ бир жиҳатдан эса ботилдир.
Аллоҳдан ўзга барча нарса ҳалок бўлувчидир. Аллоҳ азалдан то абад бир ҳолдан бошқа бир ҳолатга ўтиб турувчи эмасдир. Демак, Ҳаққи мутлақ бу - ҳақиқий мавжуд бўлган зотдирки, қолган барча ҳақлар ўзларининг бор ҳақиқатини Ундан оладилар ...
Бас, мавжудотнинг энг ҳақроғи Аллоҳ таолодир ва маърифатларнинг ҳақиқат бўлиш учун энг ҳақдорроғи эса Аллоҳ таолони таниш — маърифати илоҳийдир. Чунки бу маърифат азалу абад маълум (бўлмиш Зот)га мутобиқ (мувофиф бўлиб, ўз-ўзидан ҳақдир. Бу бир нарса мавжудлиги ҳақидаги илм эмаски, шу нарса йўқ бўлиши билан мазкур илм ҳам йўқ бўлса!
Баъзан бу сўз (яъни ҳақ калимаси, сўзи) гап, сўзга нисбатан ҳам ишлатилади ва «ҳақ сўз, ботил гап» дейилади. Бунга кўра, сўзларнинг энг ҳақиқийси «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасидир. Чунки у азалдан то абад тўғридир.
Агар ҳақ сўзи кўз ва зеҳнда мавжуд бўлган нарсаларга ишлатилса, бу маърифат бўлади, тилда мавжуд бўлганларга ишлатилганида эса нутқ дейилади. Демак, ҳақ бўлмоққа энг ҳақлироқ нарса бу - мавжудлиги Уз зоти билан азалу абад собит бўлган, маърифати ва шаҳодати доимо ҳақ бўлган Зотдир. Бу ҳақиқий борлиқнинг ҳақиқати - Аллоҳ таолодир.
Танбиҳ. Бу исмдан банданинг оладиган насибаси шуки, у ўз нафсини ботил сифатда кўрсин ва Аллоҳдан ўзгани ҳақ деб билмасин. Агарда банда ҳақ бўлиб трлса, у ўзича ҳақ бўлмасдан Аллоҳнинг ёрдами билан ҳақдир. Чунки банданинг мавжудлиги ҳам ўзидан-ўзи бўлмасдан, балки Аллоҳнинг хоҳиши биландир. Зеро, Аллоҳ таоло уни яратмаганида ботил — бекор нарса эди.
Бас, «анал ҳақ» - «мен ҳақман» деган киши хато қилибди. Аммо бу сўзнинг икки таъвилдан бири билан тушуниш мумкин.
Биринчиси «мен ҳақ (Аллоҳ) билан биргаман, ҳақиқат узрадирман» демоқликдир. Лекин бу таъвил ҳақиқатдан узоқ чунки мазкур сўз фақат шу кишига хос эмас, балки Аллоҳ ундан бошқа ҳар бир нарса билан биргадир.
Иккинчи таъвил ҳақиқатга ғарқ бўлмоқдир. Чунки нимаики бир нарсани бутунлай чулғаб олса, бу шу нарсадир дейилади. Бир шоир бу борада: «Мен севгимман, севгим эса мен», — деган.
Тасаввуф аҳли ўз нафсларининг фано бўлганини кўрганларида кўпинча тилларида Аллоҳ таолонинг Ҳақ исми жорий бўлади. Чунки улар ҳақиқий зотни ўз нафсида ҳалок бўлмовчи  сифатида кўрадилар.
Аҳли калом эса Холиқ маъносидаги Борий исмини кўпинча тилларида жорий қиладилар.
Халойиқнинг аксари Аллоҳдан бошқа барча нарсани кўриб, Унинг борлигига кўрган нарсалари воситасида гувоҳлик берадиларки, уларга шундай хитоб қилинади:
Осмонлар ва Ернинг мулку салтанатига, Аллоҳ яратган ҳар (бир) нарса ва ажал (муддат)лари яқинлашиб қолганига (бир) назар ташламадиларми?! Ундан (Қуръон инкоридан) кейин (яна) қайси гапга ишонар ҳам эдилар?! («Аъроф» сураси, 185-оят)
Сиддиқлар Аллоҳдан ўзга ҳеч бир нарсани кўрмаслар ва шу тарзда гувоҳлик берадилар. Уларга ушбу ояти карима ила хитоб қилинган:
Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлгунча, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Раббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?! («Фуссилат» сураси, 53-оят)

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 51. Аш-Шаҳийд 53. Ал-Вакийл »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase