Билгилки, нарсалар икки қисмдир.
Биринчиси араз ва сифатлар каби бирор ўринга муҳтож бўладиган нарсалар, улар ўз-ўзича туролмайдиган нарсалар дейилади.
Иккинчиси ҳеч бир ўринга муҳтож бўлмайдиган нарсалар бўлиб, улар ўз-ўзича турадиган нарсалар дейилади. Бунга жавҳарлар мисол бўлади. Аммо жавҳарлар ҳар қандай маҳаллдан (бирор ўриндан) беҳожат бўлиб, ўз-ўзича туролса-да, мавжуд бўлишлари учун зарурий ва шарт бўлган ишлардан беҳожат бўлмайдилар. Демак, жавҳар ҳам ўз-ўзича турувчи эмас экан. Чунки жавҳарлар бирор ўринга муҳтож бўлмаса-да, ўзининг мавжуд бўлиши учун бошқа нарсага зарурат сезади.
Бас, борлиздаги бирор мавжуд нарса ўзи ўзига кифоя қилиб, уни бошқа бир нарса тутиб турмаса, унинг борлиғи учун ўзга нарса шарт қилинмаса, у мутлақ ўз-ўзича турувчидир. Бундан ташқари, барча мавжудотнинг борлиги ва давомийлиги фақат у зот билан бўлса, бас, у қаййумдир. Чунки унинг борлиги ўз зоти билан бўлиб, барча нарсанинг борлиги унинг ёрдами биландир. Бу эса Аллоҳ таолодир.
Ушбу ал-Қаййум сифатига банданинг дохил бўлиши Аллоҳ таолодан боппрга зарурат сезмаслиги миқдорига қараб бўлади.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан