У мулкни хоҳлаган кишига берадиган ва хоҳлаган кишидан олиб қўядиган зотдир.
Ҳақиқий мулк эса муҳтожлик хорлигидан халос бўлишда, шаҳватни кесишда ва жаҳолат хижолатини айблашдадир. Демак, Аллоҳ таоло Уз жамолини мушоҳада қилсин деб кимнинг қалбидан ҳижобни кўтарган бўлса ва уни қаноат билан ризқлантирса, натижада илоҳий қуввату қўллаш сабабли ўз ўтмиш ва келажагидан беҳожат бўлиб, нафсоний сифатларидан устун келса, батаҳқиқ бундай бандани Аллоҳ таоло азиз қилибди ва унга нақд мулкни эҳсон этибди. Охиратда эса ўз даргоҳига яқин қилиб, эъзоз этур ва унга шундай хитоб қилур:
«Эй хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда Раббинг (ҳузури)га қайтгин. Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!» («Фажр» сураси, 27 — 30-оятлар).
Кимки халққа кўз тикса, Аллоҳ уни уларга муҳтож қилиб қўяди ва унга ҳеч кифояни билмайдиган ҳирсни ғолиб қилади. Бундай банданинг ёмон ишлари ортиб бориб, нафсига алданиб қолади ва жахрлат зулматида қолади. Шубҳасиз, бу бандани Аллоҳ таоло хор қилган ва ундан ҳақиқий мулкни олиб қўйгандир. Бу эса Аллоҳ таолонинг сир-синоатидирки, хоҳлаган ишини истаганича қилур. Бас, Аллоҳ таологина хоҳлаган кишисини азиз ^илувчи ва хоҳлаганини хор қилувчи Муъизз ва Музиллдир.
Залил — хор кишига қуйидагича хитоб қилинур:
Улар (мўминларга:) «Биз (дунёда) сизлар билан бирга эмасмидик», - деб нидо қилганларида (мўминлар) дерлар: «Ҳа, лекин сизлар ўзингизни фитнага солдингиз ва (бизга мусибат етишига) кўз тутдингиз ҳамда (динимиз тўғрисида) шубҳаландингиз ва то Аллоҳнинг амри (ўлим) келгунича хом хаёллар сизларни алдади. Сизларни Аллоҳ ҳақида алдовчи (шайтон) ҳам алдаб қўйди». Мана бугун сизлардан ҳам, (эй мунофиқлар!) Кофир бўлганлардан ҳам (азобдан қутулишингиз учун) тўлов олинмас. Жойингиз дўзахдир. У сизларнинг муносиб жойингиздир. Нақадар ёмон оқибат бу! («Ҳадид» сураси, 14 - 15-оятлар). Бу эса хорликнинг тубидир.
Ҳар бир банданинг қўли ва тилида иззат асбоби муяссар бўлиб, ундан истифода этса, у мазкур сифатдан насибадордир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан
25 - 26. Ал-Муъизз, ал-Музилл
У мулкни хоҳлаган кишига берадиган ва хоҳлаган кишидан олиб қўядиган зотдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Аллоҳнинг гўзал исмлари
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси