close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жамият

Жамият (922)

Чоршанба, Дек 20 2023

Мусулмон одам саховатли, чиройли муомалали, гўзал хулқли бўлади, қийналганга енгиллик беради.
“Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг!” (Бақара сураси, 280-оят')

Чоршанба, Дек 20 2023

Илми мустаҳкам бўлган, динни билган олимдан бошқаси муфтий бўлиши жоиз эмасдир.

Чоршанба, Дек 20 2023

Ҳаётда озгина (бўртирилмаган) мақтов ҳам одамларга таъсир этишини тажриба қилиб кўрдим. Бу борада хато килмадим деб ўйлайман. Ҳатто тақволи, зоҳид ёки ўзининг кимлигини билдиришни ёқтирмайдиганлар ҳам мақтовдан таъсирланиб, маза қилади. Кимдир бир оз роҳатланса, бошқаси кўпроқ. Бир куни динни маҳкам ушлаган ва тақволи уламолар билан бирга эдим. Улар шахсларига айтилган ташаккур ва мақтовларни эшитиб, ўзларини бошқача тутдилар ва юзларига кувонч югурди. Ёқимли сўз қалбга таъсирини ўтказади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларни ўз даражаларига қараб ҳурматларини жойига қўйишни кўрсатма берганлар. Ёқимли сўз раббоний неъмат. Бу орқали сиз одамлар-га бахт улашиб, ўзингизни ҳам шод этинг.
“Аллоҳнинг раҳмати сабабли (сиз, эй Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар”(Оли Имрон сураси 159-оят.).
“Дўстларга қандай эга бўласиз?” китоби муаллифи одамларни бўрттириб мақташ уларни ўзига жалб қилиш омилларидан, дейди. Мен бунга қўшилмайман. Зеро, ҳамма нарсада ўртача бўлиш лозим.
“Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир”(Талоқ сураси 3-оят.).
Очиқ-равшан лаганбардорлик, сохталик ва унуми йўқ қурук гаплар фойда бермайди. Унинг ўрнига олийжаноб ва гўзал хулқли бўлиш фойдали.
Мен ва сиз одамлар олдида кеккайиб, менсимай тунд қиёфада бўлишимиз мумкин. Аммо бу билан улар эмас, ўзимиз зарар кўрамиз. Чунки уларни эъзозлаб, табассум қилиб ҳурматини жойига қўювчи сизу мендан бошқаси топилади.
“Сизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!”(Шуаро сураси 215-оят.)
Яхши сўз ила одамларни ўзимиздан қочирмаслик бизнинг бахтимиз. Улар мақтов, дуо ва меҳр-муҳаббатга лойиқ ҳамда Аллоҳнинг ердаги гувоҳидирлар.
“...одамларга ширинсўз бўлинг”(Бақара сураси 83-оят.).
Ҳаётда тез киришиб кетадиганларни кўрдим. Одамлар дарров улар атрофида жам бўлиб, жонфидо килишга тайёр ва улар каерга борса, одамлар ҳам ўша жойда ҳозир. Эргашиб юрувчиларни салқин шабада эсиб, у ёқбу ёққа эгаётган мажнунтол баргларига ўхшатасан, киши. Очиқ юзли, қалби соф, ширин сўзли инсонлар нақадар бахтли-а!
Одам Қоруннинг хазинасига, Сулаймоннинг (алайҳиссалом) салтанатига, Ҳорун ар-Рашиднинг подшоҳлигига интилмай Аллоҳнинг тавфиқи ила одамларга мақбул бўлиши ҳам мумкин. У ўзини оддий одам билиб, сидқидилдан Аллоҳни, элчисини (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва одамларни яхши кўришга қодир. Яхши сифат ва гўзал хислатларга эришиш қийин. Чунки бунда юқори томон интилиш керак. Аммо ёмон хулқ ва паст табиатли бўлиш осон. Чунки бунинг учун пастга йўналилади. Юқорига чиқиш оғир, пастга тушиши осон ва енгил.
Ҳаётда мен сизни ва бошқаларни бахт томон элтади деб ўйлаган хислатлар - одамлар иқтидори-қобилиятини ҳурмат қилиш, эришганини тан олиш, интилганига шижоатлантириш, ҳаракатини зое қилмаслик ва мавқеини йўққа чиқармаслик бўлди.
Яхшиликка интилган бир неча киши билан бирга бўлдим. Аммо одамлар орасида уларнинг ҳурмати ва қадрлари унчалик эмасди. Уйлаб қолдим: улар ё ўз қадрларини билиб мавқеини юқори қўймайди, ёки мартабасини жудаям баланд ҳисоблайди. Кейин билсам, улардан кўпи ўзларини одамлар билгани ва тасаввур этганидан баланд ҳисоблар экан.
Ёш болаларга кичик-кичик китоблар ёзиб турадиган бир талабани би-ламан. Гоҳида уни мақтаб ҳам тураман. У китоби кўп тарқалгани ва сотилгани, одамлар орасида мақбул бўлгани, уни кимлар мақтагани ва гапини қабул қилгани ҳақида кўп мақтанарди. Ҳайронман, одамларга бунча ўзини кўтариб олқишламаса, ҳаракатларини эътиборга олмай қадрини пастлатганларни бунча ёмон кўрмаса.
Яна бир талабанинг овози ёздирилган магнит тасмасини эшитдим. У тасма оммавий бўлиб, эътиборга тушмаган эди. Тўхтаб қолмаслиги ва ҳаракатида давом этиши учун шижоатлантириш мақсадида унга раҳмат айтиб қўяй деб сим қоқдим. Унга магнит тасма ҳақида гапириб, мақтадим. У буни қулай фурсат билиб, ёздирган тасмасини мусулмонларга фойдали қилишини сўраб Аллоҳга илтижо қилди. Унинг наздида овози ёзилган магнит тасма гўё ҳамма тирик жонга маъқул ва қуёш каби юраётгандек эди. Кейин у мендан қандай қилиб маърузага ҳозирлик кўриш, нечта одам йиғилиши ва шу каби нарсалар ҳақида сўради. Мақтовим уни шунчаликка олиб боришини ўйламаган эдим. Ҳа, демак, инсон вазни, қадри, мавқеи ва таъсирини юқори қўяр экан. Энди у қадрини пастлатадиган ва ҳурматини жойига қўймайдиган одамга дуч келиб қолса, ҳоли не кечаркин, унга қанчалар мусибат бўларкин-а?!
Бир воизнинг ваъзи учун раҳмат. Унинг мажлисида ҳозир бўла олмадим, лекин мавъизаси ҳақида эшитдим. Менга хабар беришларича, одамлар кўп йиғилган экан, таъсирланиб йиғлабдилар, ўша жойда кўпчилик тавба қилибди.
Шундай экан, қандай бўлса ҳам бир кишини эгаллаб турган мансабидан тушириш ёки бошқаларни писанд қилмаслик ё бўлмаса қадрини ерга уришдан сақланинг. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимол (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин)! Эҳтимол (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингни (бир-бирларингни) мазах қилманглар ва бир-бирларингни лақаблар билан атаманглар! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Ким тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир”(Ҳужурот сураси 11-оят.).
Одамлар иқтидорини тан олиб, уларга эътибор қаратсангиз, сиз-ни яхши кўришади. “(Муҳаммад) юзини буриштирди ва юз ўгирди. Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди. (Эй Муҳаммад!) Сиз қаердан ҳам биласиз, эҳтимол у (сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан) покланар”(Абаса сураси 1-3-оятлар.).
Сийратда келтирилишича, Исломдан юз ўгирган Жабала ибн Айҳам ўзи ўйлаганча эътибор ва мансабга эга бўла олмади.
Тоҳа Ҳусайн ўзининг “Ал-Айям” китобида айтишича, Азҳар университетида бир шайх кабул вақтида уни имтиҳон қилатуриб: “Эй кўзи ожиз инсон, Каҳф сурасидан ўқи”, деди. Бу хитоб Тоҳа Ҳусайнни ларзага келтириб, ташвишга солди. Мана шу сўз сабабидан Тоҳа Ҳусайн Азҳар ҳақида ҳар хил ҳақоратлар айтиб, уни абадий тарк этди.
Ким ўзини паст санаб, қийматим йўқ дейди? Ким ўзини ўзи мен ҳеч ким эмасман, тилларга тушишга арзимайман, дейди? Ҳеч ким. Ҳар бир киши ўзини яхши кўради, юксак даражадаман деб ўйлайди ва қадрини билади.
Тасаввур этинг, йиғилишдасиз. Бир киши “мен”, “айтдим”, “чикдим”, “учрашдим”, “менга айтилди”, “олдимга келишди” каби сўзларни иш-латса, ичимиздаги “мен” деган ҳис-туйғуларнинг янчилиб кетишини хоҳлаймизми?!
Мен Риёздаги маъҳадда ўқир эдим. Ўша пайтлари шеърлар ёзиб турар ва ижодга кўп эътибор берар эдим. Маъҳад газетига бир мисра шеър ёздим. Баъзи устозлар мени мақташди. Ўша пайт ўзимни Абу Тамом ёки Мутанаббийдек, балки улардан ҳам буюкроқ деб ҳис қилдим.
Маъҳадимизга бошқа маъҳаддан бир гуруҳ талабалар келишди. Улар учун кеча ташкил қилинди. Мендан шу кечада қасида ўқиб беришимни талаб қилишди. Чунки талабалар ичида шоири ёки мен каби шоирликни даъво қиладигани йўқ эди. Хуллас, йўқдан кўра бори, деганларидек, шеър айтиш менга қолди.
“...(лекин) сув топмасаларинг, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларинг ва қўлларингга суртинглар!..”(Моида сураси 6-оят.)
Маъҳаддаги адабиётшунос устоз олдига бордим. У шеърнинг услуб ва мазмуни ҳақида гапириб мақтади. Ўзим ҳам шеърни нодир шеърлардан деб ҳисобладим. Ёшим катта бўлиб, адабиётни ўрганиб, ўша шеъримни ўқиб бугун ўзимнинг устимдан куламан.
Биз одамларни пастга уриш билан нима фойда топамиз? Улар барибир ўз йўлларидан қайтмайдилар. Биз уларни кўнгилларини хира қилиб, натижада душманларига айланамиз ёки ғазабларига учраймиз.
Шундай экан, сиз одамлар ҳаётида яхшиликни кўринг. Уларнинг яхшилик сифатларини айтиб, фазилатларини мақтаб туринг. Ёмонлик ва камчиликларидан кўз юминг.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма" китобидан

Чоршанба, Дек 20 2023

Исломда илм олиш имон масаласидан кейинги ўринда туради. Бунга сабаб илм туфайли имонимизни, ақидамизни, амалларимизни тўғрилаймиз. Инсон, аввало, Аллоҳ таолога имон келтиришга шошилмоғи, сўнгра имонини илм билан мустаҳкамламоғи зарур. Илм олишда, асосан, 2 та йўл бор:

Чоршанба, Дек 20 2023

Баъзилар: Буюрилган ишларни қилишдан аввал қайтарил ганлардан қайтиш муҳимроқдир, дейдилар ва бунга Нававий ўзининг қирқ ҳадис китобида, ибн Ражаб шарҳ қилиб келтирилган иттифоқ қилинган саҳиҳ ҳадисни далил қилиб келтирадилар: “Сизларни бирор нарсадан қайтарсам қайтинглар, агар сизларга бирор ишни буюрсам уни қўлдан келганча бажаринглар”. Улар бу ҳадисдан қайтарилган нарсадан қайтиш буюрилган ишни қилишдан аввал туриши мурод деб айтадилар. Чунки наҳий ҳеч қандай гуноҳ қилишга рухсат бермайди. Амр эса имкон борича қилинади. Бу гап имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган.

Чоршанба, Дек 20 2023

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У хутба қилаётиб деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда худди мен сизнинг ичингизда турганимдек турдилар. Сўнгра йиғладилар Сўнгра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар. Сўш ра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар ва дедилар «Албатта, одамларга афв ва офиятдан кўра афзал нарса берилмагандир. Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан иккисини сўранглар».

Сешанба, Дек 19 2023

Хақиқий мусулмоннинг хулқларидан яна бири у одамларга ёмон гумон қилмайди, инсонларни улар пок бўла туриб, айбга кўмиб ташловчи, уларга туҳмат тошини отувчи тасаввур ва хаёллар тизгинини қўйиб юбормайди. У мана бу оятга амал қилади:
“Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гунохдир!..” (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Сешанба, Дек 19 2023

Ислом дини шунчалар саховатли Динки, ҳатто у мусулмон бўлмаган қариндошлар билан хдм алоқа боғлашни васият қилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очиқ қилиб шундай деганларини эшитдим: “Фалончилар оиласи менинг дўстларим эмас. Менинг дўстим Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир. Лекин уларнинг қариндошлик ҳақлари борки, мен уларни қариндошлик нами билан намлайман (яъни, ўзига яраша яхшилик қиламан)” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Душанба, Дек 18 2023

Қуръон ва суннат вақтга турли тараф ва бир неча суратларда эътибор қаратади.

Душанба, Дек 18 2023

Ислом дини мусулмондан энг аввало Аллоҳ таолога чин иймон келтиришни, У Зот билан мустаҳкам алоқада бўлишни, Уни доимо зикр этишни, Унга таваккул қилишни, Ундан ҳар ишда мадад сўрашни, қанчалик куч сарфламасин ва ҳар турли сабабларга бош урмасин, ич-ичидан ўзини Аллоҳ азза ва жалланинг куч-қуввати, мадад-ёрдамига муҳтож эканини ҳис қилишни талаб қилади.

Душанба, Дек 18 2023

Жидал - душманлик ва ғолиб бўлиш. Арқонни эшиш учун бураш ҳам жадал дейилади. Гўё икки тортишувчи ўз сўзи билан ғолиб келиш учун бошқани раъйи ва мақсадидан буради. Бу қораланган ишдир. Лекин адолат юзасидан ёки ҳақиқатни ошкор қилиш бундан мустасно. Лекин бугун бундай иш ва уни қиладиганлар жуда ҳам камдир.

Душанба, Дек 18 2023

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки бир идишдан овқат еб бўлиб, сўнгра уни ялаб қўйса, ушбу идиш унга испшғфор ва салавотлар айтади».

Якшанба, Дек 17 2023

Ишни кейига суриш, бугунги ишни эртага қолдиришнинг кўп офатлари бордир:
Биринчиси: Сен эртага бор эканлигингга кафолат бера олмайсан.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase