Америкалик блогер «Интер Майами» клуби учрашувига Португалия терма жамоаси формаси саналган футболкада "Роналду яхшироқ" деган ёзув билан келди. Унинг стадионга киришига рухсат берилмади
YouTube да 1.65 млн обуначиси бўлган америкалик блогер ва инфлюэнсер Lofe АҚШ соккер лигасининг «Интер Майами» – «Нэшвилл» учрашувида иштирок етишга қарор қилди.
У DRV PNK стадионига Португалия терма жамоаси футболкасида, орқасида 7 рақами ва қўлида "Роналду яхшироқ" белгиси билан келди.
36 ёшли аргентиналик ўйнаётган клубнинг баъзи мухлислари унинг бу қилиғига «йўқ, Месси яхшироқ" деб жавоб беришди.
Шуни таъкидлаш керакки, Lofe га стадионга киришга рухсат берилмаган, унга матбуот майдонига кириш тақиқланди.
"Роналду яхшироқ"
Америкалик блогер «Интер Майами» клуби учрашувига Португалия терма жамоаси формаси саналган футболкада "Роналду яхшироқ" деган ёзув билан келди. Унинг стадионга киришига рухсат берилмади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|