close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Албан бургутини кўрсатгани учун жаримага тортилган Шакири яна Сербияга гол уриб ташлади

Швейцариялик ярим ҳимоячи Джердан Шакири 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бўлгани каби яна Сербия дарвозасига гол урди.

3 нафар косоволик албанни ўз ичига олган Швейцария терма жамоаси сербларни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 20-дақиқасида айнан Шақири биринчи голни урди. Мағлубиятдан сўнг Сербия терма жамоаси Камерун билан бирга уйга жўнаб кетди, Бразилия ва Швейцария эса Мундиалдаги ўйинларини давом эттирмоқда.
ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида худди шундай тарзда Швейцария ва Сербия терма жамоалари тўқнаш келишганди - Косовонинг Гниланский туманида туғилган Шакири ўшанда ҳам гол урганди.
Ўша ўйин можаро билан ўтган, чунки Шакири Гранит Жака билан бирга гол нишонлаш пайтида байроқда тасвирланган Албания мустақиллиги рамзи - бургутни намойиш этди.
ФИФА Швейцария терма жамоаси футболчиларига нисбатан интизомий иш қўзғатди ва кейинчалик уларни жаримага тортди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase