Урдун футбол Федерациясининг таъкидлашича, Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларидан бири умуман аёл бўлмаслиги мумкин. Федерация 25 сентябрь куни аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш учрашувида иштирок этган рақиб жамоадан футболчининг жинсини "текшириш" юзасидан Осиё футбол Конфедерациясига (ОФК) расман шикоят билан мурожаат қилди.
Урдун футбол ассоциацияси (ИФА) президенти Али бин ал-Ҳусайн мактубни якшанба куни Твиттерга жойлаштирди. "ИФА томонидан тақдим этилган далилларни ва ушбу мусобақанинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, биз ОФКдан ушбу футболчи ва бошқа жамоа аъзоларининг талабларга мувофиқлигини текшириш учун мустақил тиббий мутахассислар гуруҳи томонидан, хусусан, Эрон аёллар терма жамоаси гендер ва допинг муаммолари билан тарихга эгалигини ҳисобга олган ҳолда ошкора ва аниқ текширув ўтказишни сўраймиз", дейилади мактубда.
Тожикистонда ўтказилган G гуруҳи учрашувида ўйин 0-0 ҳисоби билан якунига етгач, Эрон Урдунни 4-2 ҳисобида пенальтилар сериясида мағлуб этди ва 2022 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Кубогида ўзига ўрин тайинлади.
Урдун томонидан шубҳа остига олинган футболчининг шахси ошкор қилинмади, бироқ Эрон айбловларга тезда жавоб қайтарди. Эрон терма жамоаси бош мураббийи Мариам Ирандост Урдуннинг ОФКга берган шикояти «мағлубиятни қабул қилмаслик учун баҳона» эканлигини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, жамоанинг ҳар бир аъзоси гормонал ва тестостерон тестлари бўйича тиббий ходимлар томонидан яхшилаб текширилди.
Эроннинг аёллар футбол жамоасида фақат аёллар ўйнашига шубҳа бор
Урдун ва Эрон аёллар жамоаларининг ўртасида футбол ўйинидан кейин кутилмаган жанжал келиб чиқди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси