Криштиану Роналдунинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаши кўпчиликка маълум. У Палестинадаги инсон ҳуқуқлари ва оғир аҳволдаги фаластинликларга нисбатан ўз ҳамдардлигини бир неча бор намоён этган. Роналдунинг фаластинликларга кўрсатган қўллаб-қувватлови унинг муҳим гуманитар ишларида яққол кўринади. Масалан, у турли вақтларда Фаластин аҳолисига молиявий ёрдам кўрсатгани ва мухлисларини ҳам хайрия ишларига чорлагани билан танилган.
Шунингдек, Роналду ижтимоий тармоқларда ҳам Фаластинни қўллаб-қувватлашини бир неча бор кўрсатган. У Фаластин байроғи билан суратга тушган, қўллаб-қувватловчи билдирувлар қилган ва ўз мухлисларини Фаластиндаги аҳволга эътибор қаратишга чақирган.
Роналдунинг бу каби ишлари уни фаластинликлар орасида катта ҳурматга сазовор қилди. Улар уни нафақат ажойиб футболчи, балки инсонпарвар шахс сифатида қадрлайдилар.
Криштиану Роналду ўзининг Фаластинни қўллаб-қувватлашини бир неча бор очиқ баён қилган. У шундай деган: «Агар мен бошқа футболчилар каби "Исроил"ни яхши кўраман, десам, ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчиси деб танланардим. Мен Фаластинни қўллаб-қувватлайман ва у ерда ҳалок бўлаётган бегуноҳ болалар учун қайғураман».
Роналду ҳеч қачон Фаластинни қўллаб-қувватлашини яширмаган ва бу билан дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг ҳурматига сазовор бўлган. Унинг бу сўзлари ва амаллари уни нафақат ажойиб футболчи, балки инсонпарвар шахс сифатида танилганини яна бир бор тасдиқлайди.
Исроил Криштиану Роналду ёмон кўришга, ўрнига ироилпараст Мессини яхши кўриш учун барча медиа кучларини ташлаган.
Абу Муслим тайёрлади