Савол: Ислом жарроҳлик амалиётига рухсат берадими?
Жавоб: Ҳа, албатта. Бунга далил Моида сурасининг 32-оятидир. Аплоҳ таоло айтади: "...ким бирор жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва ким унга ҳаёт ато этса, демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди..." Ушбу оятда Аллоҳ таоло инсон ҳаётига тажовуз қилиш гуноҳини баён қилиш билан бирга, инсонга "хаёт бериш"-нинг, яъни, ҳаётда қолиш учун ёрдам беришнинг ажри ҳақида ҳам сўз юритмоқда. Унинг ҳаётда қолиши эса, руҳий ҳамда жисмоний соғломликни, бу соғломликка путур етказувчи омилларни кетказишни тақозо этади.
Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисларда Расуллуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларидан қон олдирганлари баён қилинган. Бу эса жарроҳлик амалиётининг кичикроқ кўринишидир.
Акмал Аваз
Ҳидоят журнали