Бу ҳақида Европа соғлиқни сақлаш бўйича комиссари, ЖССТнинг Европа минтақавий директори ва Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази директорининг қўшма баёнотида айтилади.
Европа мамлакатларида коронавирусга чалинганлар сонининг кўпайиши пандемиянинг янги тўлқини бошланганидан далолатдир.
"Афсуски, Европада биз яна кўрсаткичларнинг ўсишини кузатмоқдамиз, бу инфекциянинг янги тўлқини бошланганидан далолат беради", дейилади баёнотда.
ЖССТ бу йил коронавирус ва гриппнинг бир вақтда тарқалиши туфайли аҳолининг энг заиф қатламлари алоҳида хавф остида эканлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Мутахассислар ҳали ҳам эмлаш иккала вирусга қарши курашда энг самарали чоралардан бири эканлигига ишонишади.
Баёнотда, шунингдек, Европада миллионлаб одамлар ҳали ҳам коронавирусга қарши эмланмаганлиги ва Европа минтақаси давлатлари уларни эмлаш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши кераклиги айтилади.
ЖССТ COVID-19 пандемиясининг янги тўлқинини эълон қилди
Мутахассислар одамларни эмланишга чақирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси