close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда ОИВдан даволанган биринчи аёл

АҚШда бир аёл илдиз ҳужайра трансплантациясидан сўнг ОИВ инфекциясидан тузалиб кетди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда. Илмий журналда ушбу ҳолатни тавсифловчи мақола ҳали нашр этилмаган, олимлар фақат Денвердаги ретровируслар ва оппортунистик инфекциялар бўйича конференцияда маъруза билан чиқишган.

ОИВдан ташқари, "ўрта ёшли ва аралаш ирқли" аёл лейкемия билан касалланган. 2017 йилда у ОИВнинг ҳужайраларга киришини тўсиб қўювчи генетик мутацияга эга бўлган донордан шнур қонидан олинган илдиз ҳужайра трансплантациясини ўтказди. Уч йил ўтгач, аёл антиретровирус терапиясини қабул қилишни тўхтатди, кейин эса танадаги вирусни кўринмай қолди.
Бунда ОИВ беморлари донорлардан суяк илиги трансплантацияси орқали даволанган бошқа икки ҳолатдан фарқли ўлароқ, трансплантациядан кейин донор ҳужайралар реципиентга ҳужум қилганда, аёлда ножўя таъсирлар пайдо бўлмаган.
Агентлик маълумотларига кўра, бу тарихда биринчи марта аёлнинг касалликдан тузалишидир. Олдинги барча даволаш усуллари эркаклар билан боғлиқ эди.
Америкалик Тимоти Браун 2007 йилда ОИВдан тузалган биринчи одам эди. Ўшандан бери яна икки эркак тузалиб кетгани хабар қилинган. Олимлар, шунингдек, аёллар ОИВ инфекциясини дори-дармонсиз енгишга муваффақ бўлган иккита ҳолатдан хабардор.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase