close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Eat This, Not That! (США): Гипертонияга олиб келадиган оммавий озиқ-овқат маҳсулотлари

Агар сиз қон босимини меъёрга яқинлаштирмоқчи бўлсангиз, биринчи навбатда қайси омавий озиқ-овқат маҳсулотлари уни оширишга ҳисса қўшаётганини аниқлашингиз керак, деб ёзади Eat This, Not That! Овқатланиш рациони гипертонияни келтириб чиқариши ва юрак хуружи хавфини ошириши мумкин, деб огоҳлантиради муаллиф.

Юқори қон босими борлигини билиш қаттиқ хавотирга солиши мумкин. Ахир, гипертония юрак хуружи ва инсульт хавфи ортиши билан боғлиқ бўлиб, улар Қўшма Штатларда мос равишда ўлимнинг биринчи ва бешинчи сабаблари ҳисобланади. Гипертония ривожланишида генетик омил муҳим рол ўйнаса-да, кўп ҳолларда бу ҳолат тузатилиши мумкин бўлган омил билан чамбарчас боғлиқ. Гап сизнинг овқатланиш рационингиз ҳақида кетяпти.
Агар сиз қон босимини меъёрга яқинлаштирмоқчи бўлсангиз, биринчи навбатда қайси оммавий озиқ-овқат маҳсулоти қон босимини ошириши маълум эканлигини аниқлашингиз керак. Бундан ташқари, агар сиз парҳезингизга фойдали ўзгаришлар киритмоқчи бўлсангиз, кундалик рационингизда қайси озиқ-овқатларни кўпайтириш кераклигини билиб олишингиз керак.

Ишлов берилган гўшт

Соғлигингиз учун фойдали бўлган кўплаб протеин манбалари мавжуд. Лекин колбаса, сосиска, бекон ва баъзи гўштли деликатеслар каби қайта ишланган гўштлар улар қаторига кирмайди.
PLoS One илмий журналида 2015 йилда чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, гемодиализ олган беморларда қайта ишланган гўшт истеъмоли қон босимининг кўтарилиши билан бевосита боғлиқ, чунки бундай озиқ-овқатларда натрий миқдори юқори.

Конфетлар

Туз сизнинг қон босимингизга таъсир қиладиган ягона нарса эмас. Nutrients журналида чоп этилган 2019 йил тадқиқотида 65 ёшдан 80 ёшгача бўлган 128 киши қатнашди. Олимлар аниқладиларки, бутун меваларни истеъмол қилиш эркакларда ҳам, аёлларда ҳам диастолик қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, шакар қўшилган маҳсулотлар эса систолик ва диастолик қон босимини сезиларли даражада оширади. Яъни, конфет истеъмол қилиш одатингиз гипертония ривожланиш хавфини ошириши мумкин.

Юмшоқ пишлоқлар

Агар сиз қон босимингизни яхшиламоқчи бўлсангиз, рационингиздаги барча сут маҳсулотларини чиқариб ташлашингиз шарт эмас, лекин қайта ишланган ёки юмшоқ пишлоқлардан бутунлай воз кечишингиз керак.
Nutrition Journal журналида чоп этилган 2020 йилги тадқиқот тахминан 12 йил давомида кузатилган 40 526 нафар француз аёллари билан боғлиқ маълумотлари таҳлили эди. Олимлар сут маҳсулотларини умумий истеъмол қилиш гипертония ривожланиш хавфини ошириш билан боғлиқ бўлмаса-да, қайта ишланган юмшоқ пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш касалликнинг ривожланиш эҳтимолини оширганлигини аниқладилар.

Сариёғ

Қайта ишланган пишлоқ, агар сиз қон босимингиздан хавотирда бўлсангиз, воз кечишни истаб қолишингиз мумкин бўлган ягона сут маҳсулоти эмас.
2013 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, сут маҳсулотларини кунлик истеъмол қилиш артериал қаттиқликнинг кучайиши билан боғлиқ эмас, аммо битта эътиборга лойиқ истисно бор - сариёғ. Олимлар сариёғни истеъмол қилиш диастолик қон босимини, шунингдек, инсулин ва холестерин даражасини оширишини аниқладилар.

Қовурилган таомлар

Агар сиз қовурилган товуқ қанотлари, картошка-фри ёки мозцрелла таёқчаларининг мухлиси бўлсангиз, бу ҳам қон босимингизни ошириши мумкин.
Nutrition Research and Practice журналида чоп этилган 2020 йилги тадқиқот шуни кўрсатдики, 20 ёшдан 57 ёшгача бўлган аёллар орасида қовурилган овқатлар истеъмол қилганларда предгиперония ва гипертония ривожланиш хавфи энг юқори бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase