close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус: Британияда бир суткада 90 минг киши касалланди

Буюк Британияда 90000 га яқин коронавирус ҳолатлари қайд этилган, бу пандемиядаги кунлик энг юқори кўрсаткичдир. Омикрон тарқалиши фонида Франция Британия билан чегара режимини кескин кучайтирмоқда, Британия қироличаси Елизавета II эса оилавий Рождество кечки овқатини бекор қилмоқда. Айни пайтда, Янги Зеландия ковид чекловларига қарши норозилик билдирмоқда, Омикроннинг биринчи ҳолати Польшада аниқланган.

Британияда касалланиш бўйича бўйича янги рекорд, Франция чекловлар жорий қилмоқда

Пайшанба куни Буюк Британияда 88,3 минг янги ковид ҳолати қайд этилди - бу бутун пандемия бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич; ундан олдинги охирги максимал кўрсаткич бир кун аввал қайд этилган (78,6 минг ҳолат).
Расмий маълумотларга кўра, чоршанба куни қўйилган 10 мингга яқин ташхис Омикрон туфайли бўлган, ваҳоланки, Британияда коронавируснинг янги мутациясига чалинганлар сони икки баравар кўпайиши мумкин.
Бу орада Франция Британия фуқароларига мамлакатга эркин киришни тақиқлади. Омикрон вариантининг кенгайиши муносабати билан, француз ҳукумати баёнотида саёҳат қилиш учун "узрли сабаблар" кўрсатадиган ва кетишда ҳам, Францияга келганда ҳам салбий тестларни тақдим этадиган фақат британияликларга киришга рухсат берилишини айтди
Чоршанба кунги маълумотларга кўра, Францияда 65,7 минг киши ковид билан касалланган, аммо бу ҳолатларнинг атиги 240 таси Омикронга тўғри келади.
Париж ўз қарорининг сабабларини тушунтирар экан, Британия ҳукуматининг яқин келажакда “Омикрон” мамлакатда коронавируснинг доминант вариантига айланишини тан олган баёнотига таянди.
Шанба куни ярим тундан бошлаб кучга кирадиган янги қоидалар Британиядан Францияга саёҳат қилиш учун жиддий сабабни талаб қилади ва бу эмланган ва эмланмаган саёҳатчиларга тегишли. Сайёҳлик ва бизнес саёҳатлари бу жиддий сабаблардан эмас. Франция фуқаролари, уларнинг ҳамкорлари ва фарзандлари ҳеч қандай жиддий сабаблар кўрсатмасдан тўсиқларсиз ватанларига қайтишлари мумкин бўлади.
Францияга киришга рухсат берилган тақдирда ҳам, барча ташриф буюрувчилар бир ҳафта давомида ўзларини изоляция қилишлари керак. Аммо бу мажбурий карантин 48 соатдан кейин, янги салбий тест тақдим этилган тақдирда бекор қилиниши мумкин.
Буюк Британия транспорт вазири Грант Шаппс француз ҳамкасби билан бўлиб ўтган музокарадан сўнг, чекловлар юк автомобиллари ҳайдовчиларига таъсир қилмаслигини айтди. Агар бундай истисно бўлмаса, икки давлат ўртасидаги савдо жиддий зарар кўрган бўлар эди.

Британияда биринчи мижозлар ковидга қарши таблетка олди

Британияда коронавирус билан касалланган дастлабки беморларга ковид аломатларини юмшатувчи дори берила бошланди. Буюк Британия ўтган ой коронавирус таъсирига қарши таблеткадан фойдаланишни маъқуллаган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди - Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид бу қадамни бурилиш нуқтаси деб атади.
Молнупиравир 10 минг беморда Оксфорд университети томонидан олиб борилган йирик миллий тадқиқотнинг бир қисми сифатида синовдан ўтказилди.
Молнупиравир дастлаб гриппни даволаш учун ишлаб чиқилган. У коронавируснинг генетик кодини бузиб, унинг ўз-ўзидан кўпайиши ва танада тарқалишининг олдини олиш орқали ҳаракат қилади.
Буюк Британия аҳолининг энг заиф гуруҳлари учун коронавирус инфекциясидан сўнг шифохонага ётқизилиш хавфини камайтириш учун мўлжалланган 480 минг курс дори сотиб олди.
Бу қон томирига ёи инъекция кўринишида юбориб эмас, балки табетка шаклида уйида қабул қилиш мумкин бўлган биринчи вирусга қарши доридир.
Вустерширдаги Реддичлик 65 ёшли ҳамшира Соня Брайан Оксфорд университетида ўтказилган тадқиқотнинг бир қисми сифатида препаратни қабул қилган илк британияликлардан бири эди. Агар молнупиравир 50 ёшдан ошган ёки соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган одамларни касалхонага ётқизиш заруратини камайтиришини исботласа, ундан аҳолининг кенгроқ доирасида фойдаланиш мумкин.

Британия касалхоналарида ходимлар етишмаяпти

Британия касалхоналари, айниқса, Лондондаги касалхоналар "Омикрон" вариантининг тез тарқалиши туфайли ўзини-ўзи изоляция қилишга мажбур бўлган ходимлар ўсиши сабабли персонал етишмаслиги муаммосига дуч келяпти.
Фавқулодда вазиятлар бўйича маслаҳатчи ва Қироллик шошилинч тиббиёт коллежи президенти «Би-би-си»га берган интервьюда айтишича: "Бунда, касалхонага ёткизишлар сонининг сезилари ўсиши ҳали кузатилмаяпти, персонал етишмаслиги касалхоналарнинг тегишли тартибда ва хавфсиз ишлаш имкониятига таъсир кўрсатяпти. Шу сабабли биз беморларга талаб даражасида қаралмаслигидан хавотирдамиз, чунки бизда одамлар етишмяпти".
Хендерсоннинг сўзларига кўра, айниқса, шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг 10 фоизи карантинда ўтиришга мажбур бўлган пойтахтда вазият оғир.

Пандемия қачон тугайди?

Британия парламентининг Соғлиқни сақлаш қўмитасида сўзлаган Англиянинг бош шифокори профессор Крис Уитти тахминан 18 ой ичида вакциналарнинг кенг ассортименти, шунингдек, коронавирусни даволаш усуллари, хусусан, вирусга қарши дорилар пайдо бўлишини айтди. Бу вақтга келиб, янги вариантларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти чекловлар қўйиш билан эмас, балки тиббий воситалар билан ҳал қилинади.
Уиттининг сўзларига кўра, пандемиянинг биринчи босқичида ижтимоий чекловларга таянишга тўғри келган, чунки ковидга қарши бошқа ҳеч қандай кураш усуллари бўлмаган. Ҳозир дунё ўтиш босқичида бўлиб, пандеми билан куршга янги тиббий воситалар, жумладан, бустерли вакцина дозалари жалб қилинмоқда.
Профессор Уиттининг ҳисоблашича, рисклар "вақт ўтиши билан аста-секинликда", тахминан ҳар олти ойда камайиб боради
Шунингдек, унинг фикрича, "Омикрон" варианти билн касалланганлар сони тез орада энг юқори чўққисига чиқади. Уиттининг ҳисоблашича, келгуси бир неча ҳафта давомида ўсиш суръати ҳайратланарли бўлади, лекин ҳозирча "Омикрон" энг юқори нуқтага қачон чиқиши номаълум.
Бундан ташқари, "Омикрон"га чалиниш касаллик олдинги версияларга қараганда осонроқ кечиши ҳақидаги даъволар қанчалик тўғри эканлиги аниқ эмас.
Рождество олдидан қироличанинг оилавий кечки овқатини бекор қилинди
"Омикрон" жуда тез тарқалаётган бир пайтда Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг оила аъзолари учун анъанавий кечки овқатини бекор қилди. Бу эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилди.
Қиролича Англия бош врачи, профессор Крис Уиттининг маслаҳатига амал қилиб, инфектсия хавфини олдини олиш учун фақат ҳақиқатан ҳам муҳим воқеаларга устувор аҳамият берди. Кечки овқат кейинги ҳафта бошида Виндзор қалъасида бўлиши керак эди. Ўтган йили у ҳам ковид туфайли бекор қилинган.
Кузатувчилар таъкидлашича, бу нафақат шахсий оилавий қарор, балки оммавий баёнот - қиролича ҳозирги эпидемиологик шароитда Рождествони қандай нишонлаш борасида ўрнак кўрсатмоқда.
95 ёшга кирган қиролича Елизавета II одатда Сандрингемга рождество таътилига кетиш олдидан оила аъзолари ва уларнинг қариндошлари учун кечки овқат ташкиллаштирарди. Бу йил тадбирга 50 дан ортиқ одам тўпланиши кутилганди.
Кузнинг ўрталарида қиролича шифокор томонидан дам олишни маслаҳат бергани, кейин белини шикастлаб олганидан сўнг бир нечта расмий учрашувларни бекор қилганди. Аммо ноябрь ойида у ўз вазифаларига қайтди.

Янги Зеландияда ковид билан боғлиқ чекловларга қарши норозиликлар уюштирилмоқда

Минглаб одамлар пайшанба куни Янги Зеландия пойтахти Веллингтонда ковид пандемияси билан боғлиқ эмлашлар ва чекловларга қарши намойишга чиқди. Аслини олганда, бу мамлакат аҳолисининг тахминан 90 фоизи аллақачон эмланган.
Қаттиқ изоляция ва эмлаш чоралари Янги Зеландияда коронавирус инфекциялари ва у билан боғлиқ ўлимлар даражасини камайтиришга ёрдам берди. 5 миллионга яқин аҳолига эга ушбу мамлакатда пандемия даврида 13 минг киши касал бўлиб, 48 бемор вафот этган.
Бироқ, баъзилар энди кўпроқ эркинлик ва мажбурий эмлаш талабларини бекор қилишни талаб қилмоқдалар. Ҳукумат ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, ногиронлар, полиция ва давлат хизматининг бошқа соҳалари учун мажбурий эмлашни жорий қилди.
Намойишчилар, асосан, ниқобсиз ҳолда Веллингтондаги марказий ишбилармонлик тумани орқали ўтишда ва парламент олдида тўпланишди. Полиция бинога кириш йўлларини тўсиб қўйган.
Аввалроқ, бош вазир Жасинда Ардерн Рождество байрами арафасида кўплаб чекловларни юмшатган эди. Ҳукумат коронавирусни бутунлай йўқ қилиш стратегиясидан воз кечди ва оммавий эмлаш орқали инфекцияга қарши курашиш тизимига ўтди.
Янги Зеландиянинг халқаро чегаралари ёпиқлигича қолмоқда. Бу чораларни босқичма-босқич юмшатиш кейинги йилдан бошланади.
Ҳукумат Янги Зеландия аҳолисининг 90 фоизи ёки тахминан 3,8 миллион киши аллақачон эмланганини айтди. Соғлиқни сақлаш тизимининг назорат қилувчи органлари арафасида 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун Pfizer вакцинасини қўллашга дастлабки рухсат берди.

"Омикрон" Польшага етиб келди

Польшада Омикрон инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди. Бу ҳақда пайшанба куни PAP давлат ахборот агентлиги соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Валдемар Краскага асосланиб маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат жанубидаги Катовице шаҳрида санитария идоралари томонидан коронавируснинг янги версияси аниқланган. Миллионлаб ҳолатлар, ўн минглаб ўлимлар: шифокорлар Омикрон инфекциясининг январ тўлқинини башорат қилмоқдалар.
Польшада коронавируснинг тўртинчи тўлқини пайдо бўлди ва кунлик касалланиш даражаси доимий равишда юқори. Вазият расмийларни чекловларни кучайтиришга мажбур қилди.
Айни пайтда қарийб 38 миллион аҳолига эга мамлакатда деярли тўрт миллион коронавирус ҳолати ва 90 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase