Ётишдан олдин овқатланмоқчи бўлганимизда, биз мазали нарсани танлаймиз. Мисол учун, сутли ёрма ёки аксинча, иссиқ овқатлар, лекин бизнинг танловимиз нима бўлишидан қатъий назар, энг муҳими, у қониқарли ва тун бўйи соғлом уйқуга ёрдам бериши керак.
USDA FoodData Central уюшмаси экспертларининг тадқиқотларига кўра, ерёнғоқ мойи фойдали ёғлар ва оқсил манбаси саналади. Улар тун давомида тўқ қолишга имкон беради.
Атиги икки ош қошиқ ерёнғоқ мойи таркибида тахминан 7 грамм оқсил ва 15 грамм фойдали ёғ бор. Бу ҳақида Eat This, Not That! Сайтида айтилади
Юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини камайтиради
Ерёнғоқ асосан моно тўйинмаган ёғлардан иборат. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улар юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади ва ЛПНП деб номланувчи «ёмон» холестерин даражасини пасайтиради.
Бу ёнғоқ шунингдек, яхши уйқуга ёрдам берадиган кўплаб витаминлар ва аминокислоталарни ўз ичига олади.
Таркибида витамин Е бор
Ерёнғоқ Е витаминининг яхши манбаи ҳисобланади. 2019 йилда ўтказилган тадқиқот бошқа озиқ моддалар орасида Е витаминининг кам истеъмол қилиниши ва айниқса, аёлларда ёмон уйқу ўртасидаги боғлиқликни аниқлади.
Бу ёнғоқ, шунингдек, уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган аминокислота триптофаннинг яхши манбаидир. Бунинг сабаби шундаки, организм иккита асосий уйқу гормони: серотонин ва мелатонин ишлаб чиқариш учун триптофан талаб қилади.
Қанд микдорини тартибга солади
Агар сиз тезда ухлаб қолишингизга ёрдам берадиган усулларни излаётган бўлсангиз, ётишдан олдин ерёнғоқ мойи қўшилган сендвич ейишга ҳаракат қилинг.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ётишдан олдин озуқавий моддаларга бой ёнғоқ мойларини истеъмол қилиш эртаси куни эрталаб оғир нонушта қилишнинг олдини олишга ёрдам беради ва қондаги қанд миқдорини тартибга солади.