close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ аста-секинлик билан ўляпти, лекин таслим бўлмаяпти

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари Америкада барча рекордларни уряпти

Охирги кунларда АҚШ да COVID-19 окибатида ўлим ҳолатлари сони рекорд даражага етди: бир кунда ўртача 2 минг киши ўляпти. Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакат касалликнинг навбатдаги чўққисида. Гарчи вазият аста-секин юмшаётган бўлсада, эпидемиянинг охири ҳали куринмаяпти.
АҚШ ҳукумати ва ниҳот ревакцинация ҳақида бир тўхтамга келди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва медикаментлар сифатини назорат қилиш бўйича Бошқарма қошидаги махсус кенгаш қарори билан 65 ёшдан катталар ёки касалликнинг  оғир кечиши хавфи бўлганлар учун қайта эмлаш тавсия қилинади. Бундай қарор АҚШ президенти Жо Байденнинг сўзларига зид келади – у учинчи дозани ҳарбир америкалик бемалол олиши мумкин бўлади, деганди. Бироқ экспертлар бошқача қарор қилдилар – уларнинг фикрига кўра, оммавий қайта эмлашни тавсия қилиш учун, айниқса, ёшлар орасида, ҳозирча ҳеч қандай асос йўқ, чунки бир марта киритилган вакцина касалликнинг оғир кечишидан ҳам, ўлимдан ҳам етарлича ҳимоя қилади. Бу борада якуний қарор қабул қилиниши яқин кунлада кутилмоқда, лекин у шунчалик расмитчилик учун бўлади.
Учинчи эмлаш (ёки масалан, Johnson & Johnson вакцинаси билан бўлган ҳолатдаги каби иккинчи эмлаш) ҳақида мунозаралар бутун мамлакатни қамраб олган дельта штамми билан боғлиқ вазият жиддий бўлган шаротиларда бормоқда.
АҚШ ҳукуматининг маълумотларига кўра, барча аниқланган ҳолатларнинг 99%и айнан шу вирус турига тўғри келади, кундалик ўлим ҳолатлари даражаси эса март ойидан бери биринчи марта 2 минг кишига етди. Бу касаллик юқтириб олган ва касалхонага одамлар сони ҳали жуда сезиларли бўлмаган даражада камайиши билан бирга кузатиляпти.
Қўшма Штатларда ҳар куни ўртача 150 минг касаллик ҳолати рўйхатга олиняпти, аммо сентябр ойи бошидан бери бу кўрсаткич 10% дан кўпроқ пасайди. Ҳар куни 100 минг киши COVID-19 билан касалхонага ётқизилмоқда - бу ҳам ойнинг бошига нисбатан 10% пасайишдир.
Касалланиш даражасининг аста-секинлик билан пасайиши АҚШнинг яна бир чўққидан ўтганини кўрсатади. Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, ҳар бир мамлакатда коронавирус, баъзи истиснолар билан ўзига хос "жадвалга" амал қиляпти: ҳар бир тўлқин ҳақида икки ой давомида авж олиб, кейин пасаймоқда. Бу ҳодисанин аниқ бир илмий изоҳи йўқ, аммо The New York Times газетаси савол берган эпидемиологлар иккита вариантни келтирадилар.
Биринчи вариантга кўра, вирус аҳолининг энг заиф гуруҳларини тезда касаллантириб, кейин иммунитети барқарор одамларга дуч келяпти в натижада янги штамм пайдо бўлгунча бу касаллик пасая бошлайди.
Иккинчи изоҳ - социологик: одамлар ҳозир жамоат бўлиб яшаяпти ва икки ой ичида вирус у ёки бу жамоатдаги юқиши мумкин бўлган ҳаммага юқяпти, кейин одамлар одатий мулоқот доирасидан (масалан, байрамга) чиқиб, шундай алоқалар ёрдамида вирус бир жамоатдан бошқасига ўтади. Шунда янги цикл бошланади.
Эпидемия даврийлигининг қўшимча сабаби деб одамлар кўраётган хавфсизлик чоралари ҳам айтилади: улар дастлаб вирусга қарши чекловларга фаол амал қилади, кейин эса, касаллик пасайиши билан, ўзини бўш қўйиб юборади.
Эмлаш билан боғлиқ муаммолар ҳам АҚШ да вазиятни яхшилаётгани йўқ: мамлакат вакцинацияни рекорд суръатлар билан бошлади, лекин охирги пайтда эмлаш тезлиги пасайди, оқибатда мамлакат аҳолисининг ҳар тўртдан бири (ўртача олганда бу олий маълумотсиз республикачи) эмланмасдан қолиб кетпти. Амалиёт шуни кўрсатадики, эмлаш "икки ойлик" циклларни бекор қилишга ёрдам беради: масалан, Сингапур ёки Малтада одатий "икки ойлик" тўлқин фақат "икки ҳафталик" га айланди – вирус уларни юқтириш осон бўлган қурбонларни топа олмади.
Бундан ташқари, америкаликлар болаларни мактабга жўнатишни бошлади, Бродвейдаги мюзикллар ва талабалар спорт мусобақалари бўйича тадбирлар қайта тикланди: бу, албатта, вазиятнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase