Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар, шу жумладан, Янги Деҳли, Мумбай ва Махараштра штатида шифохонада жойлар ва коронавирусга чалинган беморларга энг зарур бўлган восита – кислород аллақачон тугаган.
Янги Деҳлида ўлганларнинг таналарини тезроқ ёқиб юбориш мақсадида оммавий қўлбола дафн алангалари ташкил қилинмоқда.
Ярим йил олдин қайд этилган биринчи тўлқин ҳали бошқариладиган эди. Кўплаб ёшлар касалликка чалинмади. Ҳозир эса 40 ёшгача бўлганлар ҳам касалланмоқда. Ҳатто икки ойлик гўдакларга хам касаллик юқмоқда. Ҳомилдорлар вафот этяпти. Касалхоналар беморларни қабул қилмай қўйган. Айрим беморларга етиб бориш учун тез ёрдамнинг бир кунлаб вақти кетмоқда.
Ҳатто касалхонага ётқизиш ҳам даволаниш кафолати эмас. Беморнинг оиласи озиқ-овқат, дори-дармон ва кислород олиб келишга мажбур. Кўчаларда ҳақиқий жанг бўляпти, одамлар ҳар қандай захиралар учун курашяпти. Одамлар вирусни Ҳиндистоннинг буюк тенглаштирувчиси деб аташади. Ҳеч қандай миқдордаги пул вафот этаётган яқинлар учун касалхонада жой ёки кислород баллони таъминлай олмайди.
Давлат касалхоналари ҳам, хусусий шифохоналар ҳам бир хилда зарар кўрди. Ҳукумат томонидан ҳеч қандай реал ҳаракат бўлмаган, Ҳиндистон расмийлари авж олаётган инқирозга ким айбдор экани устидан ўзаро баҳслашаётган бир пайтда одамлар ижтимоий тармоқлар орқали ёрдамни мувофиқлаштиришга уринмоқда. Кичик шифохоналарда уларнинг кислород баллонлари каттароқ бўлинмаларга йўналтирилаётгани ҳақида айтилмоқда. Баъзи беморларга уларни даволаб бўлмаслиги сабабли уйга кетавериши мумкинлиги айтилмоқда.
Шифокорлар ва ҳамширалар бутун ҳаёти давомида бу қадар кенг кўламли фавқулодда вазият гувоҳи бўлмаганлигини айтмоқда. Айримлар кетма-кет уч-тўрт сменадан ишлаяпти, чунки уларнинг ҳамкасблари кўп ҳолларда вирусга чалиняпти. Улар ҳолдан тойишган. Илгари ҳаммани текшириш учун уларга битта палатага бир соат етарди. Ҳозир эса, беморлар сони кўплиги сабабли бу иш кунига бир ёки икки мартагина амалга ошириляпти.
Касалхоналар ташқарисида турган одамлар навбатининг кети кўринмайди, чунки одамлар, айрим ҳолларда оғир ҳолатда бўлиб, COVID-19га тест кутмоқда. Касалхонага ётқизиш учун ижобий натижани тасдиқлайдиган тест жавоби керак. Лекин лабораториялар ишга кўмилиб кетган. Жуда кўплаб лабораториялар ходимлари вирусга чалинган ёки уйида изоляцияда. Кунига 5000 та тестни текширган лабораториялар эндиликда 35 мингта тест текширяпти. Натижа олиш учун бир неча кун керак.
"Кеча мен уларга ёрдам берадиган одам бўлмагани учун касалхона ёнида вафот этган уч кишини кўрдим. Уларнинг оилалари ёрдам сўраб илтижо қиларди, дарвозадан югуриб чиққан шифокорларга уларга қараб қўйишни сўраб ёлворарди", - ҳикоя қилади воқеа гувоҳларидан бири.
Бу қадар кўп сонли кремациялар бу ерда бўлмаганди. Тўхтовсиз ёниб туриш оқибатида крематорийлардаги электр печлар эрий бошлади, уларни ишдан чиқмаслиги учун бир неча соат совутиш учун ёпишга тўғри келмоқда.
Қабристонлар тўлиб кетган. Мурдалар шунчаки тўпланиб қоляпти. Ҳукумат муваффақиятсизлиги ҳайратда қолдиради. Бош вазир Нарендра Моди одамлардан зудлик билан эҳтиёт чоралари кўриш, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофага риоя қилишни сўради. Барибир, бир неча соатдан сўнг, у телевизион сиёсий митингда иштирок этди, лекин у ердаги кўп минг кишилик оломон умуман ниқобсиз эди.
Ҳиндистонда дунёдаги энг қаттиқ тақиқлардан бири мавжуд эди ва март ойида соғлиқни сақлаш вазири Ҳиндистон пандемия «финали»да эканлигини айтганди. Ҳиндлар учун мўлжалланган вакциналар бошқа мамлакатларга экспорт қилиб юборилди.
Тиббиёт ходимлари Ҳиндистонда COVID-19 юқтириш ҳолатлари кунига 500 мингга етиши ва бу вирусга чалинган мамлакат иккинчи тўлқиннинг энг юқори нуқтасига етмасидан содир бўлишидан хавотирда, чунки Янги Деҳлида кислород етказиб беришни кечиктираётганлар учун ўлим жазоси таҳдид солади.
Шанба куни Ҳиндистонда яна 2624 та ўлим ҳолати ва 346786 та касалланиш қайд этилди, гарчи чекланган тестлар ўтказиш бу, эҳтимол, умумий миқдорни пасайтириб кўрсатишини англатсада.
Ҳозирги кунда Ҳиндистонда ўлим даражаси ҳар 100 000 ҳолатга 1,14 фоизни ташкил қилади, бу эса агар мамлакат кутилаётган чўққига етадиган бўлса, ўлим даражаси кунига 5700 тани ташкил қилиши мумкин эканини англатади.
Ҳиндистонда даҳшат: уч кун ичида миллион киши ковидга чалинди
Мана уч кундирки, Ҳиндистонда коронавирусдан рекорд даражадаги ўлим ҳолати қайд этилмоқда, чоршанба кунидан бери дунёдаги энг ҳалокатли эпидемия деб таърифланган касаллик билан боғлиқ бир миллиондан ортиқ ҳолат ҳақида хабар берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси