close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус бутун дунё бўйлаб мусулмонларнинг ибодатларига таъсир этмоқда

Янги коронавируснинг саёрамиз бўлаб тарқалиши дунёнинг турли мамлакатларида одамлар фаоллигига жиддий таъсир этмоқда. Спорт мусобақалари, модалар намойишлари, илмий конференциялар, карнаваллар, ҳатто парламент мажлислари – уларнинг ҳаммаси бекор қилинмоқда ёки кейинга қолдирилмоқда ёки бошқача форматда ўтказилмоқда.

Коронавирус одамларни анъанавий одатларни ўзгартиришга мажбурлайдиган ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг қирраларига таъсир қилади, масалан, йиғилиш пайтида қўл силташ ёки қучоқлаш. Коронавируснинг одамларнинг диний урф-одатларига қандай таъсир қилиши жуда қизиқ. Савол бежиз эмас, айниқса Жанубий Кореяда (ва бу эпидемия миқёсига кўра Хитойдан кейин иккинчи мамлакат), инфекциянинг кескин кўпайиши битта насроний черкови қавми билан боғлиқ бўлган бир пайтда, Эронда шиалар диний марказида Қум вирус авж олган эпицентр бўлди.
Қуйида биз мусулмонлар мамлакатлари, ташкилотлари ва зиёратчилар учун Исломий жойларнинг янги чоралари ва тавсияларидан бир нечта мисолларни келтирамиз. Мусулмон дунёси вирус билан курашиш учун ибодат қилишни қандай тартибга солади?

Саудия Арабистони

Чоршанба куни қироллик нафақат чет элликлар, балки ўз фуқаролари учун ҳам умрани тўлиқ таъқиқлади.
«Коронавирусни кузатиб бориш учун махсус тайинланган қўмитанинг тавсияларига асосланиб... қиролик аҳолиси ва фуқаролари учун умрани тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилинди», - дейилади Саудия расмий агентлигининг хабарида Саудия Арабистони ички ишлар вазирлигидаги расмий манбага ҳавола қилган ҳолда.
Саудия ҳукуматининг сўзларига кўра, бу таъқиқ вазиятдан келиб чиқиб, исталган пайт бекор қилиниши мумкин.
Одатда Маккага уч миллионга яқин зиёратчи ташриф бериши кузатиладиган ҳаж бу йил 28 илюдан 2 августгача бўлиб ўтиши кутилмоқда. Км ҳали ҳеч қандай чекловлар ҳақида маълум қилмади; 60 000 дан ортиқ киши бу йилги тадбирларда иштирок этиш учун ариза топшириб бўлди.
Қиролликда ҳозирча икки марта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди.

Эрон

Эрон бор кучи билан вируснинг тарқалишини тўхтатишга уринмоқда, лекин касалликка чалиниш ва ўлим ҳолатлари кун саин ўсмоқда. Чоршанба кунга бўлган ҳолатда уларнинг сони мос равишда 2922 ва 92 тани ташкил қилди.
Чет жойлардаги барча масжидларда жма намози тўхтатиб қўйилди.
«Бу касаллик жуда кенг тарқалди», - деди Эрон президенти Хасан Рухани. «У барча вилоятларни камраб оляпти ва қайсидир маънода дунёнинг кўплаб мамлакатлари унга чалинган глобал касаллик ҳисобланади ва биз ушбу муаммони имкон қадар тезроқ бартараф қилиш учун биргаликда ишлашимиз лозим.

Сингапур

The Straits Times маълумотларига кўра, Сингапур мусулмонлар ишлари бўйича вазири Масагос Зулькифли мусулмонларга масжидга ўз жонамози билан келишни ва бир-бири билан қўл сиқишиб кўришишдан тийилиб туришни маслаҳат берган.
«Бунда вазиятда биз қўл сиқишмаймиз. Лекин агар шундай қилган бўлсангиз, қўлларингизни ювинг ва юзингизга қўл теккизманг. Бу кўпчилигингиз эсидан чиқариб қўядиган огоҳлантириш, холос», - деди у.
Гарчи мантиқий нуқтаи назардан аввалгидек, масжидларда намоз ўқиётганларнинг тана ҳароратини ўлчаш қийин бўлсада, уларнинг айримлари минглаб кишиларни жалб қилаётган бўлсада, коронавируснинг биронта аломатини сезиши билан мусулмонлар уйидан чиқмаслиги кераклигини айтди.
Сингапурда 100 дан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган бўлиб, мижозларнинг кўпчилиги соғайиб кетган.

Буюк Британия

Буюк Британия мусулмонлар кенгаши (MCB), Бирлашган Қиролликнинг энг йирик мусулмонлар ташкилотларидан бири, масжидлар ва ислом мактабларини ҳукуматнинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда «ўз жамоатлари хавфсизлигини таъминлаш»га чақирди.
«Тозалик ва гигиенага доир бу маслаҳатларнинг аксарияти исломий анъаналарга мос келади. Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир», - деди MCB ўз веб-сайтида.
МСВ мактабларга қўлларни ювшни рағбатлантиришни маслаҳат бермоқда ва масжидларда, айниқса, таҳоратхоналарда етарли миқдора совун ва дезинфекция воситалари бўлиши лозимлигини айтмоқда.

Тожикистон

Ҳозирча расман коронавирусга чалинганлар ҳолати қайд этилмаган Тожикистонда ҳам жума намози тўхтатиб қўйилди.
Мамлакат қўшни Хитой ва Афғонистон билан чегараларни ёпди, шунингдек, Жанубий Корея, Эрон ва Италия билан авиақатновни тўхтатиб қўйди.
Шунингдек, 21 мартан 25 мартгача нишонланадиган "Наврўз барами"ни кенг нишонлаш ҳам бекор қилинди.

Бирлашган Араб Амирликлари

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун БАА масжидларида тозалаш бўйича операциялар амалга оширилмоқда.
Мамлакатдаги масжидлар, намоз ўқиладиган жойлар ва Қуръон ўрганиш марказлари жамоатчилик саломатлигини ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари доирасида стерилизация қилинади, дея бёнот берди чоршанба куни Ислом ишлари бўйича бош бошқарма.
Имомлар томонидан фойдаланиладиган минбарлар, гиламлар, китоблар ва жавонларни тозалаш осонроқ бўлган янгилари билан алмаштирилмоқда.
Ушбу чоралар БААдаги мусулмонларга ўзларини хаста ёки иммунитети паст бўлган одамларни масжидларда намоз ўқимасликлари тўғрисида буйруқ берилган куннинг эртаси куни қабул қилинди.
БАА Фатво кенгаши сешанба куни коронавирус билан касалланиш хавфи бўлган ҳар бир киши, шу жумладан кексалар, нафас олиш тизими касаллиги ва иммунитети заиф одамлар, масжидларга боришдан сақланишлари ва уйда ибодат қилишлари кераклигини айтди.

Ироқ Курдистони

Ироқдаги курд мухториятининг энг юқори диний ташкилоти бўлган Курдистон Ислом олимлари уюшмаси жума намозини тўхтатиш нияти йўқлигини билдирган фатво чиқарди.
"Шариатга кўра, ушбу босқичда жума намозини тўхтатиш мумкин эмас, касаллик шубҳасиз тарқалган ва эпидемияга айланган жойлар бундан мустасно", дейилади фатвода.
Бироқ, кенгаш баъзи эҳтиёт чораларини тавсия қилди.
"Биз имомларни жума хутбаларини қисқартиришга ва масжидларни тоза сақлашга ёрдам берамиз ва одамларга уйида таҳорат қилишларини маслаҳат беришга чақирамиз".
Шунингдек, у "ҳамма жойда Исро ва Меърож, Мавлид, тўй ва дафн маросимлари каби барча ижтимоий ва диний тадбирларни" бекор қилишга чақирди.
"Ўзини ёмон ҳис қиладиган ёки вирусга дучор бўлганлар жума хутбаларини ва жамоа намозларини ўтказиб юборишлари мумкин", дейилади фатвода.
"Барча диний фаолият, жумладан, Қуръон дарслари ва дин билан боғлиқ бошқа мавзулар тўхтатилиши керак».
“Беморларни уйда ёки касалхонада кўрманг. Уларнинг ҳолатини телефон ёки СМС орқали текшириш яхшироқдир ”
Фатвода, шунингдек, коронавирусдан ўлганлар шаҳидлик даражасига лойиқлиги айтилган. Шу орада Курдистонда Ироқда коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди. Сулаймониядаги Ханак Маҳмви масжидининг хатиби, 70 ёшли мулла Рашид Абдураҳмон вафот этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase