close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ражъий талоқдан кейин пайдо бўлган боланинг насаби

Ражъий талоқ қилинган аёлда бола пайдо бўлса, унинг уч кўриниши бор:

1. Ражъий талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган бўлса ва иддаси тугаганига иқрор бўлишдан аввал икки йил тўлганда ёки икки йилдан кўпроқ муддатда бола туғса ва эр уни инкор қилмаса, боланинг насаби талоқ қилувчи эрдан собит бўлади. Бундай ҳолатда ражъий талоқ иддасида эр аёлга ражъат қилган экан деб тушунилади. Шунинг учун бу суратда аёл эрнинг никоҳида қолади. Агар эр болани инкор қилиб: “Бола мендан эмас” деса, лиъонга ҳукм қилинади;
2. Ражъий талоқ қилинган аёл ҳайз кўрадиган бўлса, иддаси тугаганига иқрор бўлишидан аввал икки йилдан кам муддатда бола туғиб қўйди ва эр болани инкор қилмади. Бу боланинг насаби эрдан собит бўлади. Лекин, идда тугаганлиги сабабли аёл боин талоқ бўлади. Чунки, ражъий талоқдан кейин эр аёлга ражъат қилган ёки қилмаганида шак бўлиб қолди. Шак билан эса, ражъат собит бўлмайди. Бола ҳомила муддатида туғилганлиги учун унинг насаби эрдан собит бўлди;
3. Аёл идда тугаганига иқрор бўлиб, олти ойдан кам муддатда бола туғиб қўйса, боланинг насаби эрдан собит бўлади. Агар аёл идда тугаганига иқрор бўлгандан кейин тўлиқ олти ой ёки ундан зиёда вақтда туғиб қўйса, боланинг насаби отадан собит бўлмайди.

معتدة الرجعي...وَإِنْ وَلَدَتْ لِأَكْثَرَ مِنْ سَنَتَيْنِ ) وَلَوْ لِعِشْرِينَ سَنَةً فَأَكْثَرَ لِاحْتِمَالِ امْتِدَادِ طُهْرِهَا وَعُلُوقِهَا فِي الْعِدَّةِ ( مَا لَمْ تُقِرَّ بِمُضِيِّ الْعِدَّةِ ) وَالْمُدَّةُ تَحْتَمِلُهُ ( وَكَانَتْ ) الْوِلَادَةُ ( رَجْعَةً ) لَوْ ( فِي الْأَكْثَرِ مِنْهُمَا ) . أَوْ لِتَمَامِهِمَا لِعُلُوقِهَا فِي الْعِدَّةِ ( لَا فِي الْأَقَلِّ ) لِلشَّكِّ وَإِنْ ثَبَتَ نَسَبُهُ

“Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёл икки йилдан кўпроқ муддатда бола туғса, гарчи йигирма йил ёки ундан кўпроқ бўлса ҳам, модомики иддаси тугаганига иқрор бўлмаса, поклиги чўзилиб, идда ичида ҳомиладор бўлганлигини эҳтимоли бўлгани учун боланинг насаби отадан собит бўлади. Туғилиш ражъат ҳисобланади. Агар туғилиш икки йилдан кейин ёки икки йил тўлганидан кейин бўлса, чунки, иддада ҳомила пайдо бўлган бўлиши мумкин. Икки йилдан озроғида туғилиш ражъат саналмайди, гарчи насаб собит бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase