Шубҳа билан яқинлик қилишда насаб
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 114 марта кўрилди
Бир киши бегона аёл билан: “Бу менинг аёлим” деган гумонда яқинлик қилса, бундай ҳолатда насабни собит қилиш учун шубҳа билан яқинлик қилгувчи томонидан даъво шартдир. Агар у: “Бу бола мендан” деб даъво қилса, боланинг насаби ундан собит бўлади. Аксинча бўлса, насаб собит бўлмайди.
أَنَّ مَنْ وَطِئَ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً زُفَّتْ إلَيْهِ وَقِيلَ لَهُ إنَّهَا امْرَأَتُك فَهِيَ شُبْهَةٌ فِي الْفِعْلِ وَأَنَّ النَّسَبَ يَثْبُتُ إذَا ادَّعَاهُ.
“Бир киши унга келин қилиб тушириб келинган бегона аёлга бу сенинг хотинингдир, деган гапга биноан яқинлик қилса, буни ишдаги шубҳа дейилади ва эр даъво қилса боланинг насаби ундан собит бўлади” (Баҳрур роиқ).