close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саҳиҳ никоҳда иддани бошланиши

Саҳиҳ никоҳда идданинг бошланиши эр талоқ қилган ёки вафот этган ёки хулуъ қилинган ёки қози тафрийқ қилган ёки муторакат воқе бўлгандан кейиноқ бошланади. Хоҳ аёл талоқ қилинганини билсин, хоҳ билмасин. Масалан, аёл эри талоқ қўйганини ёки вафот этганини билмайди. Лекин, шариат томонидан белгиланган идда ўтиб кетди. Бас, шу билан идда тугаган ҳисобланади ва аёл бошқа жойга турмушга чиқиши мумкин.

وَمَبْدَأُ الْعِدَّةِ بَعْدَ الطَّلَاقِ وَالْمَوْتِ يَعْنِي ابْتِدَاءُ عِدَّةِ الطَّلَاقِ مِنْ وَقْتِهِ وَابْتِدَاءُ عِدَّةِ الْوَفَاةِ مِنْ وَقْتِهَا سَوَاءٌ عَلِمَتْ بِالطَّلَاقِ وَالْمَوْتِ أَوْ لَمْ تَعْلَمْ حَتَّى لَوْ لَمْ تَعْلَمْ وَمَضَتْ مُدَّةُ الْعِدَّةِ فَقَدْ انْقَضَتْ لِأَنَّ سَبَبَ وُجُوبِهَا الطَّلَاقُ أَوْ الْوَفَاةُ فَيُعْتَبَرُ ابْتِدَاؤُهَا مِنْ وَقْتِ وُجُودِ السَّبَبِ.

“Идданинг бошланиши талоқ ва вафотдан кейиндир, яъни талоқ иддасини бошланиши талоқ қўйилган вақтдан, вафот иддасининг бошланиши вафот вақтидандир. Аёл киши талоқ қўйилганини ёки эри вафот этганини билсин ёки билмасин. Ҳатто аёл билмаган ҳолатда идда вақти ўтиб кетса, идда тугаган ҳисобланади. Чунки, идданинг вожиб бўлиш сабаби талоқ ёки вафотдир. Идданинг бошланиши сабаб топилган пайтдан эътиборга олинади” (Баҳрур роиқ).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase