Иддада ўтирган аёлига яқинлик қилиб қўйиш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 136 марта кўрилди
Бир киши бир ёки уч боин талоқ иддасида ўтирган аёлига никоҳсиз яқинлик қилиб қўйса, яқинлик сабабли аёл янгитдан идда ўтиради ва аввалги идда билан кейинги иддани ўтказади. Бас манашу яхши. Бундай қилмаса, иккинчи иддани тўлиқ қилади ва аввалги идда билан иккинчи идда киришиб кетади.
وَإِذَا وُطِئَتْ الْمُعْتَدَّةُ بِشُبْهَةٍ وَلَوْ مِنْ الْمُطَلِّقِ وَجَبَتْ عِدَّةٌ أُخْرَى لِتَجَدُّدِ السَّبَبِ وَتَدَاخَلَتَا.
“Агар иддада ўтирган аёл шубҳа туфайли яқинлик қилинса, гарчи бу иш талоқ қўйган эри тарафидан бўлса ҳам сабаб янгиланганлиги туфайли янгиттан идда ўтириши вожиб бўлади ва икки идда бир-бирига киришиб кетади” (Раддул муҳтор).