Зиҳорнинг баёни
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 122 марта кўрилди
зиҳорнинг луғавий ва шаръий маънолари:
“Зиҳор” лафзи “зоҳр” сўзидан олинган бўлиб, бел деган маънони билдиради. Зиҳор “муфоъала” бобидан масдардир. У бир-бирига орқа қилиш ёки белни белга ёпиштириш ёки киши томонидан аёлига: “Сен менга онамнинг бели кабисан” деб айтиши каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда никоҳидаги аёлини ёки унинг тўлиқ зотини ифодалайдиган бирор аъзосини никоҳи абадий ҳаром қилинган маҳрамларидан бирига ёки уларнинг кўриш ҳаром қилинган аъзоларига ўхшатишга зиҳор дейилади. Бу ҳукмда насаб, қуда-анда ва эмикдошлик жиҳатидан абадий маҳрам бўлганлар баробардир. Масалан, бир киши аёлига: “Сен мен учун онам кабисан” ёки “Сенинг белинг онамнинг бели каби” дейиш билан зиҳор собит бўлади. Булардан ташқари аёлини сингли, аммаси, холаси, эмизган онаси, қайноналарига ўхшатиш ёки аёлини маълум аъзоларини юқорида зикр қилинган маҳрам аёлларнинг аврат жоиларига ўхшатиш билан ҳам зиҳор собит бўлади.
بَابُ الظِّهَارِ: هُوَ لُغَةً مَصْدَرُ ظَاهَرَ مِنْ امْرَأَتِهِ: إذَا قَالَ لَهَا أَنْتِ عَلَيَّ كَظَهْرِ أُمِّي. وَشَرْعًا تَشْبِيهُ الْمُسْلِمِ زَوْجَتَهُ أَوْ تَشْبِيهُ مَا يُعَبَّرُ بِهِ عَنْهَا مِنْ أَعْضَائِهَا، أَوْ تَشْبِيهُ جُزْءٍ شَائِعٍ مِنْهَا بِمُحَرَّمٍ عَلَيْهِ تَأْبِيدًا.
“Зиҳор боби: У луғатда бир киши аёлига: “Сен менга онамнинг бели кабисан” деган вақтдаги “зоҳара мин имраатиҳи” сўзидан келиб чиққан масдардир. Шариатда, мусулмон киши аёлини ёки аёлидан таъбир бериладиган аъзосини ёки аёлнинг кенг тарқалган жузини никоҳи абадий ҳаром қилинган аёлга ўхшатишдир” (Дуррул мухтор).
لِأَنَّ " ظَاهَرَ " مُفَاعَلَةٌ مِنْ الظَّهْرِ فَيُقَالُ ظَاهَرْتُهُ إذَا قَابَلْتَ ظَهْرَكَ لِظَهْرِهِ حَقِيقَةً الخ بِمُحَرَّمٍ عَلَيْهِ أَيْ بِعُضْوٍ يَحْرُمُ النَّظَرُ إلَيْهِ مِنْ أَعْضَاءِ مُحَرَّمَةٍ عَلَيْهِ نَسَبًا، أَوْ صِهْرِيَّةً أَوْ رَضَاعًا كَمَا فِي الْبَحْرِ، أَوْ بِجُمْلَتِهَا كَأَنْتِ عَلَيَّ كَأُمِّي فَإِنَّهُ تَشْبِيهٌ بِالظَّهْرِ وَزِيَادَةٌ كَمَا يَأْتِي.
“Чунки, зиҳор “зоҳр” сўзидан олинган бўлиб, муфоала вазнидадир. Ўз белингизни ўзгаларнинг белига муқобилида қилганингизда араб тилида “зоҳартуҳу” дейилади... Шариатда эса, насаб, қуда-андалик, эмикдошлик туфайли кишига ҳаром бўлган аёлнинг ўзини ёки аёлдан таъбир берса жоиз бўладиган бирор бир аъзосини қарашлиги бирор бир аъзога ўхшатишлик, сен менга онам кабисан деганга ўхшаш. Бунда белни ва ундан ортиғини ўхшатиш бордир” (Дуррул мухтор).