Балоғатга етмаган аёлига талоқ ихтиёрини бериш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 127 марта кўрилди
Ихтиёр масаласи ом масалалардан ҳисобланади. Унда эр-хотинни балоғатга етиши, етмаслиги ёки улардан бирини балоғатга етмаслиги ихтиёрни дуруст бўлишига тўсқинлик қилмайди. Қўйинки, ҳар суратда, талоқ ихтиёрини эр ўз аёлига топшириши ва аёл уни истеъмол қилиши мумкиндир. Ҳатто, фақиҳлар балоғатга етмаган болани ўспирин бўлишини ҳам қайд қилмаганлар. Аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳ: "Икки эр-хотин ҳам балоғатга етмаган бўлсалар ва ихтиёр беришни тушунсалар. Бас, эр томонидан берилган ихтиёрни аёл қабул қилиши билан унга талоқ воқе бўлади" деганлар.
إذَا قَالَ لِامْرَأَتِهِ الصَّغِيرَةِ أَمْرُكِ بِيَدِكِ يَنْوِي الطَّلَاقَ فَطَلَّقَتْ نَفْسَهَا صَحَّ لِأَنَّ تَقْدِيرَ كَلَامِهِ: إنْ طَلَّقْتِ نَفْسَكِ فَأَنْتِ طَالِقٌ قَوْلُهُ وَصَبِيٍّ لَا يَعْقِلُ بِشَرْطِ أَنْ يَتَكَلَّمَ، فَيَصِحُّ أَنْ يُوقِعَ عَلَيْهَا الطَّلَاقَ وَلَا يَلْزَمُ مِنْ التَّعْبِيرِ الْعَقْلُ.
"Агар эр балоғатга етмаган аёлига ишинг қўлингда деб, талоқни ният қилса, бас аёл ўзини талоқ қилса дуруст бўлади. Чунки, эрнинг каломининг тақдири: "Агар ўзингни-ўзинг талоқ қилсанг, бас сен талоқсан" дегани бўлади. Ақлли бўлмаган гўдак, деган сўзидан мурод гапиришни билиш шарти биландир. Бас, гўдакка талоқни воқе қилиш дурустдир. Шунинг учун (ихтиёрни аёлни ўзига топширишда) ақлни шарт қилиш лозим эмас" (Раддул муҳтор).