close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маълум муддатни белгилаб талоқ ихтиёрини топшириш

Айни шу масалага доир сўзлар юқорида ҳам зикр қилинди. Тафвизут талоқ мутлоқ бўлади. Уни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик баъзан мажлисга ва баъзан белгиланган кун ҳамда санага чекланади. Охирги суратда эр томонидан аёлга берилган талоқ ихтиёри мажлис доирасида бўлмайди. Балки, белгиланган кунгача талоқ ихтиёри аёлда боқий қолади. Масалан, бир киши мутлоқ равишда талоқ ихтиёрини сенг топширдим деб, аёлига айтса, ихтиёр мажлис тугагунича давом этади. Агар бирор кун ёки сана билан қайдлаб талоқ ихтиёрини эр аёлга топширса, белгиланган кунгача аёлда ўзига-ўзи талоқ қўйиш ихтиёри мавжуд бўлади. Белгиланган кун келишидан олдин аёл қачон хоҳласа, ўшанда ўзига-ўзи талоқ қўйиши мумкин бўлади. Чунки, ушбу суратда ихтиёр мажлисга доир бўлмайди ва мажлисни тугаши ихтиёрга таъсир ўтказмайди. Масалан, эр: "Қачон хоҳласанг ўзингни талоқ қилавер" деб, талоқ қўйиш ихтиёрини аёлига топширса, аёл умрини охиригача ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрига эга бўлади.
وَإِنْ قَالَ أَمْرُك بِيَدِك يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً أَوْ قَالَ الْيَوْمَ أَوْ الشَّهْرَ أَوْ السَّنَةَ أَوْ قَالَ هَذَا الْيَوْمَ أَوْ هَذَا الشَّهْرَ أَوْ هَذِهِ السَّنَةَ لَا يَتَقَيَّدُ بِالْمَجْلِسِ وَلَهَا الْأَمْرُ فِي الْوَقْتِ كُلِّهِ تَخْتَارُ نَفْسَهَا فِيمَا شَاءَتْ مِنْهُ وَلَوْ قَامَتْ مِنْ مَجْلِسِهَا أَوْ تَشَاغَلَتْ بِغَيْرِ الْجَوَابِ لَا يَبْطُلُ خِيَارُهَا مَا بَقِيَ شَيْءٌ مِنْ الْوَقْتِ بِلَا خِلَافٍ.
"Агар бир кун ёки бир ой ёки бир йил ишинг қўлингда" деса ёки: "Бугун ёки шу ой ёки шу йил" деса ёки: "Бу кун ёки бу ой ёки бу йил" деса мажлис билан қайдланмайди. Аёл учун ўша вақтнинг барчасида ўзи учун ундан нимани хоҳласа ихтиёр қилади. Агар мажлисдан туриб кетса ёки жавобсиз бирор нарса билан машғул бўлиб кетса, модомики вақт бор экан ҳеч қандай хилофсиз аёлнинг хиёри ботил бўлмайди" (Фатвои ҳиндия).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase