close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жазонинг чегараси

Таъзир Китоб ва Суннатда жазо тайин қилинмаган жиноятларга белгиланган жазонинг исмидир. Бундай жазоларни тайинлаш ҳоким, ҳукумат ёки бирор ҳукум қилувчи кишининг таклифига ҳавола қилинади. Жазо тайин қилмаслик манфаатли бўлса жазо тайин қилмаслик ва аксинча манфаатли бўлса, муносиб жазо тайин қилиш мумкиндир. Белгиланган жазо оғзаки танбеҳ, қамоққа қамаш, савалаш каби жазо турларидан бирортаси бўлиши дурустдир. Бундай жиноятларга шахс, замон, ҳолат ва жиноят турларига қараб муносиб деб билинган жазо таклиф қилинади. Ибн Ҳумом раҳматуллоҳо алайҳ ўзларининг “Фатҳул қодийр” асарларида имоми Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳдан муфассал тарзда нақл қилиб, қуйидагиларни келтирадилар:

عَنْ السَّرَخْسِيِّ أَنَّهُ لَيْسَ فِيهِ شَيْءٌ مُقَدَّرٌ بَلْ مُفَوَّضٌ إلَى رَأْيِ الْقَاضِي، لِأَنَّ الْمَقْصُودَ مِنْهُ الزَّجْرُ، وَأَحْوَالُ النَّاسِ مُخْتَلِفَةٌ فِيهِ. فَمِنْهُمْ مَنْ يَنْزَجِرُ بِالصَّيْحَةِ وَمِنْهُمْ يَحْتَاجُ إلَى اللَّطْمَةِ وَإِلَى الضَّرْبِ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَحْتَاجُ إلَى الْحَبْسِ. وَفِي الشَّافِي : التَّعْزِيرُ عَلَى مَرَاتِبَ : تَعْزِيرُ أَشْرَافِ الْأَشْرَافِ وَهُمْ الْعُلَمَاءُ وَالْعَلَوِيَّةُ بِالْإِعْلَامِ وَهُوَ أَنْ يَقُولَ لَهُ الْقَاضِي بَلَغَنِي أَنَّك تَفْعَلُ كَذَا وَكَذَا فَيَنْزَجِرُ بِهِ.

“Сарахсийдан нақл қилинади: “Таъзир беришда белгиланган бирор нарса йўқ. Балки, қози раъйига топширилгандир. Зеро, ундан мақсад зажр бўлиб, инсонлар ҳолати турлидир. Уларнинг баъзилари оғзаки танбеҳ билан, баъзилари уруш билан ва баъзилари қамаб қўйиш билан тийиладилар. “Шофий” номли китобда таъзир бир неча босқич дейилган. (Масалан) улуғларга таъзир бериш, улар олим ва алавийлар бўлиб, танбеҳ бериш билан огоҳлантирилади. Унда қози менга шундай-шундай қилаётганинг ҳақида (хабар) келди деб, огоҳлантириш беради ва улар шу нарсалар билан ҳам огоҳланаверадилар”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase