Янглишиб ёки заруратсиз талоқ қўйишга таъзир бериш ҳукми
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 176 марта кўрилди
Бир вақтда уч талоқ қўйиш яхши иш эмаслиги ҳақида юқорида баён қилинди. Шунингдек, ҳайз ҳолатида ва яқинлик қилинган покликда талоқ қўйишдан ман қилинган ва ҳаром амал ҳисобланади. Бу билан бир қаторда узурсиз, ҳеч нарсадан ҳеч анрса йўқ талоқ қилиш аёлга нисбатан зулмдир. Шариат кўрсатмасига зид равишда талоқ қўйишни кўпайиб кетиши натижасида жамиятда бузилиш хавфи юзага келади. Шу боис олимлар томонидан шариат кўрсатмасига зид равишда талоқ қўювчи эркакларга муносиб жазо тайин қилиш мумкин деб таъкидланган. Бундай золим ва шариат йўл-йўриғига амал қилмайдиган эрларга ҳоким ёки қози бирор муносиб жазо белгилашига ижозат берилган. Чунки, шариат буюрмаган тарзда талоқ қўйиш гуноҳдир ва ҳар бир гуноҳга шаръан жазо тайин қилингандир. Бу барча олимлар томонидан бил иттифоқ маъқулланган масаладир. Лекин, у гуноҳ учун ҳад ёки каффорот тўлаш вожиб деб белгиланмайди. Шаъроний раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар: “Барча олимлар ҳад ва каффорротга тортмайдиган ҳар бир гуноҳда таъзирни жорий қилинганлигига иттифоқ қилганлар”.