Бидъат бўлган талоқ қўйиш. Ададга кўра бидъат талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 263 марта кўрилди
Талоқи бидъийнинг биринчи қисми ададга кўра бидъий талоқ қўйишдир. Бунга мадхулун биҳа (турмушга чиқиб яқинлик қилинган) аёлга бир покликда бирданига уч талоқ ёки никоҳсиз қайтиб олишга имконият қолдирмай талоқ қўйиш кабилар киради. Масалан, бир киши аёлига: “Икки талоқ ёки уч талоқ” ёки икки марта “Талоқ, талоқ” ёки уч бор “Талоқ қўйдим, талоқ қўйдим, талоқ қўйдим” ёки “Талоқи боин қўйдим” дейди. Зикр қилинган бу суратларнинг барчаси бидъий талоқ ҳисобланади. Талоқнинг бу сурати жуда ҳам хато ҳисобланади. Ёш ва катталардан ҳайз кўрмайдиган аёлга бир ойда бирдан кўп талоқ қўйиш бидъий бўлиб, бу ҳаром ва хато талоқ ҳисобланади. Бундай янглиш йўл билан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, талоқ қўювчи гуноҳкор бўлади.
وَطَلَاقُ الْبِدْعَةِ أَنْ يُطَلِّقَهَا ثَلَاثًا بِكَلِمَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ ثَلَاثًا فِي طُهْرٍ وَاحِدٍ فَإِذَا فَعَلَ ذَلِكَ وَقَعَ الطَّلَاقُ وَبَانَتْ مِنْهُ وَكَانَ عَاصِيًا
“Бидъий талоқ – бир сўз билан уч талоқ ёки бир покликда уч талоқ қўйишдир. Агар (бирор киши) шундай қилса, талоқ воқеъ бўлиб, (эрдан) боина бўлади ва натижада (эр) гуноҳкор бўлади”.
Янгиликлар
- Британия разведкаси: Украинада 200-250 минг россиялик аскар қириб ташланган
- АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
- Аллоҳу Акбар! Надежда Кеворкова суд залида озод қилинди!
- АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди
- Ўзбекистон армиясида дронга қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади