Сунний ҳасан талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 160 марта кўрилди
Ҳасан талоқ - балоғатга етган аёлга жимодан холий покликда бир ражъий талоқ, иккинчи покликда яқинлик қилмай иккинчи ражъий талоқ, учунчи покликда яқинлик қилмай учунчи ражъий талоқ қўйишдир.
Бу ҳукм мадхулун биҳа бўлган (турмушга чиқиб яқинлик қилинган) аёлларга тегишлидир. Мадхулун биҳа бўлмаган (турмушга чиқиб яқинлик қилинмаган) аёлнинг ҳаққида эса, ҳасан талоқ - ҳайз ҳолатда бўлсин ёки ҳайз ҳолатда бўлмасин бир талоқ қўйишдир.
Ҳасан талоқ Оиса (ҳайздан умидини узган), гўдак ва ҳомиладор аёлларга уч ойгача ҳар ойда биттадан талоқ қўйишдир. Ҳа, бу каби ҳайз кўрмайдиган аёлларда яқинлик қилиб ортидан талоқ қўйиш мумкин.
Учунчи талоқдан кейин аёл эрига буткул ҳаром бўлади. Бундан кейин ражъат ва никоҳни янгилаш билан эр-хотинлик риштаси боғланмайди. Балки, шаръий ҳалоладан кейин аёл аввалги эрига турмушга чиқиши ҳалол бўлади.
وَالْحَسَنُ هُوَ طَلَاقُ السُّنَّةِ، وَهُوَ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا ثَلَاثًا فِي ثَلَاثَةِ أَطْهَارٍ وَغَيْرُ الْمَدْخُولِ بِهَا يُطَلِّقُهَا فِي حَالَةِ الطُّهْرِ وَالْحَيْضِ وَإِذَا كَانَتْ الْمَرْأَةُ لَا تَحِيضُ مِنْ صِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ فَأَرَادَ أَنْ يُطَلِّقَهَا ثَلَاثًا لِلسُّنَّةِ طَلَّقَهَا وَاحِدَةً، فَإِذَا مَضَى شَهْرٌ طَلَّقَهَا أُخْرَى، فَإِذَا مَضَى شَهْرٌ طَلَّقَهَا أُخْرَى؛ لِأَنَّ الشَّهْرَ فِي حَقِّهَا قَائِمٌ مَقَامَ الْحَيْض قَالَ اللَّهُ تَعَالَى وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ.
“Ҳасан талоқ суннатга мувофиқ ҳолда қўйилган талоқ бўлиб, мадхулун биҳа(турмушга чиқиб яқинлик қилинган аёл)га уч покликда биттадан уч талоқ, мадхулун биҳа бўлмаган аёлга покликда бўлсин, ҳайзда бўлсин (бир) талоқ ва балоғатга етмаган ёш ва катталардан ҳайз кўрмайдиган аёлга суннатга мувофиқ уч талоқ қўйишни истаса, ҳар ойда биттадан талоқ, яъни бир талоқ ва бир ой ўтгандан кейин иккинчи талоқ ва яна бир ой ўтгандан кейин учунчи талоқни қўишдир. Чунки, ой бундай аёллар ҳаққида ҳайз ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таало шундай дейди: “Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам” (Талоқ 4-оят) .
Фойда: Талоқнинг бу сурати ҳам яхши ҳисобланади. Чунки, бунда эр-хотинга икки ойгача имконият бўлади. Натижада, эр ўзини қилган ишларини фикр қилиб, ҳукмини ўзгартириб аёлига ражъат қилиши мумкин. Аёл ҳам ушу бу вақт оралигида эрини рози қилиб, ўйлаб кўришга имконияти бўлади.