Ёзма талоқ ёки талоқномага қўл қўйишга мажбур қилинса
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 178 марта кўрилди
Бир киши аёлига ёзма талоқ қўйишга ёки талоқномага дасхат ёки бармоқ изини туширига мажбур қилинса ва ёзма равишда аёлига талоқ қўйса ёки талоқномага имзо қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Оғзидан талоқ лафзи чиқмаслиги шарти билан. Аллома Шомий бу ҳақда шундай деганлар:
أَنَّ الْمُرَادَ الْإِكْرَاهُ عَلَى التَّلَفُّظِ بِالطَّلَاقِ، فَلَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَنْ يَكْتُبَ طَلَاقَ امْرَأَتِهِ فَكَتَبَ لَا تَطْلُقُ لِأَنَّ الْكِتَابَةَ أُقِيمَتْ مَقَامَ الْعِبَارَةِ بِاعْتِبَارِ الْحَاجَةِ وَلَا حَاجَةَ هُنَا.
“Мурод, талоқни талаффуз қилишга мажбур қилишдир. Бас, аёлини ёзма талоқ қўйишга мажбур қилинганлиги сабабли ёзма равишда талоқ қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Чунки, ҳожат пайтида китобат оғзаки нутқ ўрнига ўтиради. Бу ерда эса, китобатга ҳожат йўқ”[Шомий. Ж. IV. Б. 440.].
Ботиндаги нарсани ифодалаб бериш учун зарурат вақтида китобатдан фойдаланишга тўғри келади. Гапиришга қодир одамни тазйиқ остида ёзма равишда аёлига талоқ қўйиши билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, бу ўринда китобатга ҳожат йўқ. Лекин, узоқ масофадан туриб, мажбур қилинмай мактуб орқали ёки sms орқали хотини талоқ қилса, эрдан эканлиги аниқ бўлса талоқ воқеъ бўлади.