close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тазйиқ ҳолатда қўйилган талоқнинг ҳукми

Тазйиқ ва мажбур ҳолатда аксарият ҳукмлар ўзгаради ва бундай ҳолатга тушган инсонларга баъзи шаръий ҳукмлар тартиб топмайди. Жумладан, маст қилувчи ичимликларни мажбуран истеъмол қилиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди деб, юқорида зикр қилинди. Лекин, баъзи масалаларда тазийиқ ҳолатида амалга оширилган ҳукмлар ҳам эътиборга олиндаи ва шунга қараб ҳукм чиқарилади. Шундай ҳукмлардан бири талоқдир.

Масалан, бир киши бир кишини тутиб олиб, аёлинга талоқ қўй бўлмаса сени ўлгунингча ураман ёки бирор аъзойингга қаттиқ шикаст етказаман деб, таҳдид қилса, у киши қўрққанидан аёлига сариҳ лафзлар билан талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади. Лекин сариҳ лафзлар ўрнига киноя лафзларни ишлатиб аёлига талоқ қўйса, бундай ҳолатда ниятга эътибор берилади. Агар ниятда талоқ қўйиш бўлмаса, талоқ тушмайди. Аксинча, талоқ қўйиш бўлса, талоқ воқеъ бўлади.

"وَيَقَعُ طَلاقُ كُلِّ زَوجٍ الخ وَلَو عَبداً وَمُكرَهاً فإنَّ الطلاقَ صَحِيحٌ".

“Ҳар бир эрнинг талоғи воқеъ бўлади ...қул бўлса ҳам, мажбуран (талоқ қўйган) бўлса ҳам. Чунки, талоқ саҳиҳдир” [Шомий. Ж. IV Б. 438-439.].

Бир киши талоқ қўйишга мажбур қилинмай, балки талоқ қўйишга вакил тайин қилишга тазйиқан мажбурланса ва бир кишига аёлини талоқ қилиш ҳуқуқини берса ва вакил у кишини аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқеъ бўлади.

إذَا أُكْرِهَ عَلَى التَّوْكِيلِ بِالطَّلَاقِ فَوَكَّلَ فَطَلَّقَ الْوَكِيلُ فَإِنَّهُ يَقَعُ.

“Бир киши талоққа вакил тайин қилишга мажбурланганлиги сабабли вакил қилса ва вакил талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади”[“Дурр мухтор ала ҳомиши Шомий. Ж. IV. Б. 438.].

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase