close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ухлатувчи дорилар сабабли кайфда талоқ қилиш

Ухлатадиган дорилар одатда шариъати исломия манъ қилган нарсалардан тайёрланади. Улар тезда мияга таъсир қилиб, марказий нерф системаси фаолиятини тўхтатиб туради ва натижада фикрсиз алжираши мумкин. Моҳир, ишончли, диндор врачлар кўригидан ўтгандан кейин улар тавсиясига биноан уларни истеъмол қилиш дуруст бўлади. Тавсиясисиз ичиш эса жоиз эмас. Агар ишончли, диёнатли врач тавсиясига кўра кайф берадиган дориларни истеъмол қилгандан кейин кайфда алжираб аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмаслигига фатво берилган.

"ذَكَرَعَبْدَ الْعَزِيزِ التِّرْمِذِيَّ قَالَ: "سَأَلْتُ أَبَا حَنِيفَةَ وَسُفْيَانَ عَنْ رَجُلٍ شَرِبَ الْبَنْجَ فَارْتَفَعَ إلَى رَأْسِهِ فَطَلَّقَ امْرَأَتَهُ". قَالَ: "إن كَانَ حِينَ يَشرَبُ يَعلَمُ أنَّهُ ما هُوَ فَهِيَ طَالِقٌ، وإن كَانَ حِينَ يَشرَبُ لَم يَعلَم أنَّهُ ما هُوَ لَم تُطلَق".

“Абдулазиз Термизий: “Абу Ҳанифа ва Суфёнус Саврий раҳматуллоҳи алайҳлардан банж (нашадан бошқа бўлган маст қилгувчи ўсимлик) истеъмол қилиб, таъсири бошга кўтарилиб хотинини талоқ қилган киши ҳақида сўрадим. Агар у нима эканини билиб истеъмол қилса, хотини талоқ бўлади. Агар истеъмол қилаётган пайтда уни нима эканини билмаса, (ва хотинини алжираб талоқ қилиб қўйса) хотини талоқ бўлмайди”[Нисобул иҳтисаб. Б. 74-75., Фатавои раҳимия. Ж. V. Б. 321.].

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase