Сабабсиз талоқ беришнинг ҳукми
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 270 марта кўрилди
Юқорида талоқ беришнинг камчиликлари ва сабаблари баён қилиб ўтилди. Унга биноан талоқ ҳалол, лекин яхши иш эмас. Муҳаққиқ уламолар сабабсиз талоқ қўйишни мумкин эмас деб, қарор берганлар. Олим ибн Ҳумом бу ҳақда шундай деган:
“Фақиҳларнинг сўзларидан сариҳ йўлга кўра маълум бўладики, сабабсиз талоқ қўйиш жоиз эмас, чунки у никоҳ неъматига ношукурчилик ҳисобланади”[Ибн Ҳумом. Фатҳул қодийр. Ж. III. Б. 327.].
Бу ҳақда "Дуррул мухтор" соҳиби шундай деган:
“Заруратсиз талоқ қўйиш саҳиҳ қавлга кўра манъ қилинган”. Аллома шомий ушбу қавлни таржиҳ қилганлар[Дуррул мухтор маъа шомий. Ж. IV. Б. 427.].
Абдулваҳҳоб Шаъроний бу масала ҳақида ўзларининг “ал-Мизон” асарларида шундай деганлар:
“Эр-хотин шариат кўрсатмаларига биноан яшаб турган ҳолатда шариат уламолари талоқ қўйишни макруҳ деб, иттифоқ қилганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаром деганлар”[Шаъроний. Ал-Мийзон. Ж. II. Б. 135.].