Конгода маймунчечакнинг янги штамми пайдо бўлди ва у пандемияга айланиш хавфи остида
dailymail.co.uk: Конго Демократик Республикасида "пандемик потенциал"га эга маймунчечакнинг мутант штамми топилди. Вирус бутун дунё бўйлаб маълум бўлган аввалги штаммнинг авлоди бўлиб, лекин аввалгисига қараганда янада юқумли ва синовлардан қочишда яхшироқ бўлган.
Пандемия фоҳишаликни ўлдиряпти
Коронавирус туфайли Германиядаги фоҳишахоналар март ойининг ўрталаридан бошлаб ёпилди. Секс-индустрия ходимлари касаба уюшмаси мижозларга хизмат кўрсатиш учун янги соғлиқни сақлаш стандартларини ишлаб чиқмоқда, сиёсатчилар эса фоҳишаликни тақиқлашга чақирмоқда.
Туркия прокуратураси депутатнинг уйида ўз жонига суиқасд қилган ўзбекистонлик аёлни фоҳишаликда айблади
23 яшар Нодира Қодирова Туркия Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида пистолетдан ўз юрагига ўқ узган. Қодирова турк амалдорининг уйида уй бекаси бўлиб ишлаган. У депутатнинг бемор хотинига қарарди. 26 сентябрь куни Туркия прокуратураси ушбу ҳолат бўйича ишни ўргана бошлади. Прокуратурада қайд этишларича, воқеа жойидан барча далиллар олинган.
Эрон парламенти мамлакатда фоҳишаликнинг ўсишидан хавотирда
Эрон парламенти қошидаги тадқиқотлар маркази мамлакатда фоҳишаликнинг тарқалиши муаммосига бағишланган маърузани эълон қилди. Ҳужжатда қайд этилишича, охирги йилларда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахсларнинг ёши анча ёшарган. Агар 1970-йилларда енгил табиатли аёлларнинг ўртача ёши 30 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 15 яшар қизлар «тунги капалаклар»га айланмоқда.