close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.01.2021 20:09

13 мамлакатдан 36 дан ортиқ нодавлат ташкилотлари Францияда мусулмонлар камситилишидан шикоят қилди. Франция ҳукуматининг «ислом айирмачилиги»га қарши кампанияси Монманьи мэри каби маҳаллий сиёсатчилар томонидан ҳам танқид қилинмоқда

15.12.2020 18:30

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Amad News янгиликлар портали раҳбари қатл этилганини қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Эронда Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухулла Зам қатл этилганини қоралади.

15.10.2020 07:09

Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.

14.10.2020 07:40

2020 йил дунёда 7 миллион киши очликдан ўлди. Бу ҳақида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди. Қайд етилишича, очликдан ўлим даражасига коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз таъсир этган. Янги шароитларда очликка қарши курашиш учун тахминан 7 миллиард доллар керак бўлади.

24.09.2020 15:07

Дунёда коронавирус авжи назорат остидан чиқмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш. Унинг таъкидлашича, юзага келган инқирознинг ўхшаши йўқдир. Тез орада инсоният COVID-19 туфайли йўқотилган одамлар сони 1 миллионлик чегарадан ўтади.

07.06.2020 14:06

Ливиянинг БМТдаги доимий вакили Тахир ас-Сунни Тархун шаҳрида топилган 106 та мурда муносабати билан БМТни зудлик билан тергов бошлашга чақирди. Бу ҳақида доимий вакилнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди. Ал-Сунни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни тиклаш масалалари бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло билан телефон орқали суҳбатлашди.

28.05.2020 14:23

АҚШнинг доимий ваколатхонасининг ушбу ташкилотга берган изоҳидан келиб чиқадики, Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди. Ўз навбатида, ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз илтимосини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни бу фақат Хитойнинг ички иши.

19.05.2020 21:43

Коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) инсониятнинг заифлигини намойиш этди. Бу ҳақда БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш 73-йиллик Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида айтиб ўтди. Ҳар йили ўтказиладиган конференция илк бор Женевада 194 мамлакат вакиллари иштирокида видеоконференция режимида ўтказилмоқда.

11.05.2020 20:11

Ўз мактубида Зариф АҚШнинг Эрон билан ядро битимидан чиққанлигини эслатиб ўтди ва БМТни АҚШнинг бир тарафлама санкцияларига қарши туришга чақирди. Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мактуб йўллади.

10.05.2020 18:01

Коронавирус пандемияси ксенофобия ва бошқа шунга ўхшаш кайфияталрнинг ўсиши билан биргаликда кузатилмоқда,  деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. "Кўчаларда ва интернетда чет элликларга қарши кайфият кучаймоқда, антисемитик фитна назариялари тарқалмоқда, ҳаттоки COVID-19 туфайли мусулмонларга қарши ҳужумлар рўй берди", - Гутерришнинг шу сўзларини келтиради "Ассошиэйтед пресс".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase