1990 йил ва ундан кейин туғилган аёлларнинг атиги 10%и 20 ёшида турмушга чиққан. Энг ташвишлиси, уларнинг деярли 50%и ҳеч қачон турмушга чиқмайди. Ва бу консерватив прогнозлар. Эҳтимол, вазият бундан хам ёмонроқдир.
Худди шу тенденциялар бутун Ғарб дунёсида ҳам мавжуд. Афтидан, мусулмон дунёси уларга етиб олишга астойдил ҳаракат қилмоқда.
Сиз турмуш қурмаганмисиз ва ҳали 40 ёшга тўлмаганмисиз? Турмушга чиқишни орзу қиласизми? Фарзандлар билан барқарор бахтли турмуш қуриш ҳақида?
Ёмон хабар келтирганим учун узр, лекин эҳтимоллар сизга қарши гапиради. Ва бу вазият фақат ёмонлашмоқда.
Охирги 80 йилликда ушбу барқарор тенденциянинг сабаби нимада?
Шунчалик кўп омиллар борки, уларни битта хабарга сиғдиролмайман. Аммо бу омилларнинг барчаси қайсидир маънода либерализм томонидан таъминланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ.
Деярли барча жамиятларда тарихан кўпчилик аёллар 25 ёшида турмушга чиққан бўлишининг сабаби инсон биологиясидир. Кўпайиш, фарзанд кўришга биологик эҳтиёж ва оиланинг кенг жамият учун қурилиш блоки сифатида биологик аҳамияти катта. Никоҳ, ота-оналик, катта оила каби институтлар одамларга мажбуриятларни юклайди. Мажбуриятлар фидойиликни талаб қилади, бу қизиқарли эмас, шахсий эркинликларни чеклайди. Либерализм буни ёмон дейди.
Нимага энди турмуш қуриш учун ўз хурсандчиликларингизни қурбон қилишингиз керак? Нимага энди фарзандларингиз учун орзуларингизни бир четга суриб қўйишингиз керак? Агар сиз камроқ ишласангиз ва қариган ота-онангизга ғамхўрлик қилсангиз иш ҳақи камайиши муқаррар бўлишига розилик билдирасиз?
Либерализм: "Сиз буларнинг барчасини қилмаслигингиз керак", дейди. Бундан ташқари, биология юзага келтирадиган "муаммоларни" "ҳал қилиш" учун технологиялар ихтиро қилинади. Аёлларнинг бола кўришга биологик эҳтиёжи бор, лекин бу уларнинг карьерасини тўхтатади ёки уларнинг таълим билан боғлиқ амбицияларини амалга оширишга тўсқинлик қилади. Хўш, улар ёшлигида тухумҳужайраларини музлатиб, сперма банкидан фойдаланишлари мумкин. Ва ҳоказо.
Либерализм инсон зотини йўқ қилмоқда.
Турмушга чиқмоқчимисиз? Сизда имконият тобора камайиб бормоқда
1940-йилларда ва 1950-йилларда туғилган америкалик аёлларнинг 60%дан ортиғи 20 ёшда турмушга чиққанди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
|
Калит сўзлар