“Аёлларингиз билан тотув турмуш кечирингиз”, деган (19-оят).
Шу сабаб эр хотинини арзимас сабабли уриши у ёқда турсин, ранжитиши ҳам Қуръони каримнинг мазкур таълимотига зиддир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиз ва мен (ичларингизда) аҳли(аёли)га яхшилик қилувчироқман” (Термизий ривояти).
Аммо беш қўл ҳам баробар эмас. Ҳаётда баъзи аёллар солиҳалик мақомига лойиқ бўла олмайдилар. Ҳаддиларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик кўрсатадилар. Бундай пайтда эр оилада ўз мавқеини сақлаши, хотинини тартибга чақиришида Ислом дини кўрсатмасига мувофиқ йўл тутиши керак. Аллоҳ таоло Нисо сурасиниг 34-оятида шундай деган:
“… Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир”.
Ушбу ояти каримада Аёлларни итоатсизлик ҳолатида тарбиялаш йўли таълим берилмоқда. Бунда эр уч босқичда аёлига тарбия бериши керак. Биринчисини амалга оширмай иккинчисини бажариши мумкин эмас. Биринчи босқич, панд-насиҳат қилишдир. Бунда эр сабр-матонат билан, аввало ўзи ҳаётий намуна бўлиб, узоқ муддат насиҳат қилишда бардавом бўлади. Агар эрнинг панд-насиҳатлари фойда берса у асло ҳаддидан ошмаслиги ва иккинчи босқични қўлламаслиги лозим. Агар фойда бермаса, шундагина иккинчи босқичга ўтиши яъни бир уйдан чиқмаган ҳолда ётоқ жойини алоҳида қилиб олиши мумкин. Агар бу ҳам наф бермаса эр аёлини жароҳат етмайдиган тарзда уруши мумкин. Бу аҳли-оилани тарбиялаш учун кўриладиган сўнги чорадир. Уруш деганда дўппослаш эмас, балки, одоб бериш мақсадида унинг кўксига ёки одатда жароҳатланмайдиган жойига бир аста туртиб қўйиш тушунилади. Буюк саҳобалар мазкур ояти каримадани ҳудди шундай изоҳлашган. Баъзи кишилар Қуръонда “урингиз” дейилган, деб аёлларига зулм қилиб қўядилар. Бу жуда катта хатодир. Валлоҳу аълам.
Динимизда эр ўз хотинини уруши мумкинми?
Шариатимизга кўра ҳар қандай оилавий келишмовчилик ва можароларни тинч йўл билан, оқилона ҳал этишга ҳаракат қилинада. Бунда айниқса оилада эрдан босиқлик ва ҳикмат билан иш кўриш талаб этилади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нисо сурасида айнан эрларга хитоб қилиб:
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси