Абу Муслим
Россиянинг ҳаво ҳимоя тизимлари Исроилнинг Эронга қарши ҳужумини тўхтата олмагани етмагандек, ушбу тизимлар ўзларини ҳам ҳимоя қила олмади. Расмий Теҳрон Россиянинг "С-400" зенит-ракета мажмуаларидан воз кечди. Бу ҳақда The Moscow Times манбасига кўра, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) вакили маълум қилди.
Покистонда Исломий Идеология Кенгаши (CII) раиси доктор Роғиб Ҳусайн Наймий виртуал шахсий тармоқ (VPN)дан фойдаланишни муайян ҳолларда исломий бўлмаган деб баҳолади. Унинг таъкидича, VPNдан фойдаланиш орқали тақиқланган ёки ноқонуний веб-сайтларга кириш шариатга зид бўлиб, давлат ҳар қандай бузуқликка олиб келувчи воситаларни чеклаши лозим.
Исмоилаға Жамоаси – бу Нақшбандия тариқатининг Ҳалидия шохобчасига мансуб жамоаларнинг бўлиб (бундай жамоалар кўп), Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Чоршанба маҳалласидан Исмоилаға масжиди марказида ташкил қилинган. Бу жамоа сунний ислом таълимотига амал қилганини даъво қилади (аслида аҳли сунна эмас) ва уларнинг асосий таъкидларидан бири тасаввуф таълимотидир. Исмоилаға жамоаси ҳозирги Туркиядаги энг катта ва таъсирли секталардан бири ҳисобланади.
Имом Солиҳ Ғарб модернизациясига қарши чиқиб, давлат мамлакатда номаъқулликни тарқатмаслиги кераклигини таъкидлади. У давлат хазинасидан миллионлаб доллар пулга эга бўлган ярим яланғоч ғарб артистларининг чиқишларини танқид қилди. Аллоҳ унга ёрдам берсин!
Узоқ масофали қуроллар – Украина алоҳида эътибор қаратаётган йўналишлардан биридир. Бундай қурол душман орқа фронтидаги объектларни самарали йўқ қилиш учун зарур. Бу фақатгина босқинчиларнинг Украина ҳудудида бўлишини улар учун «дўзах»га айлантириш эмас, балки фронт чизиғида душман қўшинларини заифлаштириш учун ҳам керак.
Ҳар биримиздаги ва бутун умматдаги энг катта муаммо шундаки, қалбларимиз Аллоҳга ҳақиқий тарзда боғланмаган ёки умуман боғланмаган.
2024 йил 14 ноябрь куни Асунсьондаги «Дефенсорес дель Чако» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Парагвай терма жамоаси Жаҳон чемпионлари — Аргентина устидан сенсацион ғалабани қўлга киритди.
2024 йил 14 ноябрь куни Асунсьондаги «Дефенсорес дель Чако» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Парагвай терма жамоаси Жаҳон чемпионлари — Аргентина устидан сенсацион ғалабани қўлга киритди. Антонио Санабрия ва Омар Альдерете томонидан киритилган ҳал қилувчи голлар майдон эгаларини 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга олиб келди.
Оғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон (Малик Абдул Азиз) ўзининг ислом динига садоқатини яна бир бор тасдиқлади ва инсон ҳаёти имонсиз маъносиз эканини таъкидлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар беради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) қўмитаси томонидан қабул қилинган қарор билан 170 аъзо давлат Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади.
Далласда, Майк Тайсоннинг карьерасидаги энг ғаройиб жанг бўлиб ўтди. Унинг рақиби Жейк Пол — профессионал боксчи эмас, балки ютубер бўлиб, у жанглар ўтказган бўлса-да, профессионал боксчи сифатида кўрилмайди. Аммо бу сафар Пол судьялар қарори билан ғалаба қозонди.
Россиядаги ипотека бозорида "пуфак" аломатлари кўрина бошлагани ҳақида Миллий рейтинг агентлиги раҳбари Алина Розенцвет маълум қилди. У бу ҳолатни мамлакатда имтиёзли ипотека дастурининг узайтирилиши ва кўчмас мулк нархининг тушиши билан боғлади.