Дунёнинг ҳаммаси ҳикмат...
Дунёнинг ҳаммаси ҳикмат, охират амаллари ҳаммаси қудратдир. Буниси ҳикматга ва униси қудратга кўра бино қилинган. Ҳикмат ҳовлисида амални тарк қилиб, қудрат ҳовлисида унинг қудратидан ожиз қолма. Ҳикмат ҳовлисида ҳикматга биноан амал қил.
Ўн саккизинчи суҳбат: Ҳикмат ва тавҳид ёнма-ён сифатлардир
“Биз Аллоҳга шукр қилгин, дея ҳақиқатда Луқмонга ҳикмат ато қилдик. Кимки шукр қилса, бас фақат ўзи учун шукр қилган бўлади. Ким кофир бўлса, бас Аллоҳ Ғанийдир, Ҳамийддир. Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб деган эди: Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма, ширк энг катта зулмдир!” (Луқмон сураси, 12, 13-оятлар).
Султон ҳикмати
Салжуқ султонлари ўта художўй эдилар, шунинг учун уларнинг аксари эзгуликда яшашга, давлатни ҳикмат ва адолат билан бошқаришга интилганлар. Уммавий ва Аббосийларнинг махфий хизматлари бўлиб, уларни "соҳиби хабар" деган мансабдор юритган. Махфий хизматнинг вазифасига сиёсий номақбул шахсларни кузатиш ва халифа ишора қилганларни қатл қилиш кирар эди.