Ғафлат инсоннинг ақли, қалбига мусибат келтирувчи касалликдир. У инсонни бўлаётган ҳодисаларни, кеча ва кундуз алмашувини, нарсаларнинг маъноларини, ишларнинг оқибатларини англаб етувчи ҳиссиётини йўққа чиқаради. Энди у ишларнинг маъноларини эмас, суратларини, ботинини эмас, зоҳирини, мағзини эмас, пўстлоғини, ишларнинг ниҳоясини эмас, аввалини билади.
Ғафлат ва жаҳолатнинг шифоси
Эй солиҳ банда! Сен билки, кўплаб инсонлар парда ортида бўлишлари мумкин. Яъни улар ғафлат пардасига ўранган бўладилар. Ғафлатнинг сабаби охират таҳликасидан бехабарликдир. Бўлмаса, улар тавозе қилмайдиларми?
Ғафлат, залолат ва ғурурнинг давоси
Эй солиҳ банда! Сен шуни билки, дин йўлидан кетмаган инсон охират саодатидан маҳрум бўлади. Бу йўлдан юриш учун шаҳватга асир бўлмаслик ва нафсни енга билиш керак. Йўлни билмаган киши ғафлатда қолади. Бу йўлидан тик қоялар ва баланд тепаликлар чиққан йўловчига ўхшайди. Агар у йўлидаги тўсиқлардан ўта олмаса, йўл машаққатлқарини енгиш учун ўзида куч ва истак топмаса, шубҳасиз, у бу йўлда ҳалок бўлади.