close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.05.2020 22:27

Эпидемия кўламини яширганликда айбланаётган Хитой Коммунистик партияси - юздан ортиқ ўндан ортиқ давлатлар орасида Австралия ва Европа Иттифоқининг коронавирус манбасини мустақил текширувини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ушбу рўйхатга Европа Иттифоқининг 27 аъзоси, Бразилия, Жанубий Корея, Мексика, Туркия, Янги Зеландия, Россия, Индонезия, Ҳиндистон, Япония, Буюк Британия ва Канада киради.

19.05.2020 21:43

Коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) инсониятнинг заифлигини намойиш этди. Бу ҳақда БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш 73-йиллик Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг очилишида айтиб ўтди. Ҳар йили ўтказиладиган конференция илк бор Женевада 194 мамлакат вакиллари иштирокида видеоконференция режимида ўтказилмоқда.

13.05.2020 01:22

1 июндан бошлаб Саудия Арабистонида фуқароларга кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлаш тўхтатилади. 1 июндан бошлаб Саудия Арабистони бюджет тақчиллиги сабабли коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) ва нефть нархининг пасайиши шароитида кун кўриш учун энг кам миқдордаги маблағлар тўлашни тўхтатди.

10.05.2020 18:01

Коронавирус пандемияси ксенофобия ва бошқа шунга ўхшаш кайфияталрнинг ўсиши билан биргаликда кузатилмоқда,  деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. "Кўчаларда ва интернетда чет элликларга қарши кайфият кучаймоқда, антисемитик фитна назариялари тарқалмоқда, ҳаттоки COVID-19 туфайли мусулмонларга қарши ҳужумлар рўй берди", - Гутерришнинг шу сўзларини келтиради "Ассошиэйтед пресс".

09.05.2020 04:11

Австралиялик тиббиёт ходимлари хавфли вирус пандемиясининг авжига чиққан пайтга тўғри келган ушбу қийин Рамазонда ўз кечинмалари билан ўртоқлашдилар. Брисбендаги Уэсли касалхонасида педиатр бўлган мусулмон аёл Даянг Искандар эпидемия сабабли ўз мутахассислигидан ташқарида ишлашга мажбур бўлди.

03.05.2020 22:25

Деспотизм иммунитетни кафолатламайди. Коронавирус эса, глобалчидир; Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири сўзлари билан айтганда, у "ҳеч қаердан келган фуқаро". У миллий чегараларни билмайди ва сиёсий тизимларни фарқ қилмайди. На демократия, на мустабидлик ундан ҳимоя қилмайди.

21.04.2020 11:31

«Қирғизистонда мўътадил ва радикал ислом тарафдорлари ўртасида кескинлик ортмоқда. Бу, айниқса, пандемия даврида билиняпти» – деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung. «Қиргизистонда коронавирус муваффақиятсиз диний ақидапарастларга панд бериб қўйди, - дейди мақола муаллифи Тимур Токтаналиев. – Машҳур руҳонийлардан бирининг ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда COVID-19 мусулмонларга юқмайди деган фейк-хабарлар тарқатилди. Гўё италияликлар ва хитойликлар ўлимдан қутулиш учун Исломни оммавий равишда қабул қила бошлаганлар».

07.04.2020 22:00

Европа дўконларидаги бўм-бўш пештахталар сурати таъминот занжирида жиддий узилиш борасида хавотир уйғотиб, ваҳимага тушган ҳолда ҳамма нарсани харид қилиш ва тўплаш кайфиятининг ўсишига олиб келди. Шуниси қизиқки, рулонлаб ҳожатхона қоғози бозор кескин пасайишни бошлаган пайтда тўплаш мумкин бўлган янги товарга айланди.

07.04.2020 19:13

Коронавирус аллақачон дунёда янги чегараларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Вазият пандемияни енгиш билан янада мураккаблашади - шу вақт ичида кучайган давлатлар собиқ етакчиларга таъсир кўрсатишга даъво қила бошлайдилар, дейди «Валдай» клуби экспертлари. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, вазият Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янгидан тиклашга шароит яратади.

06.04.2020 14:33

Доғистонлик MMA жангчиси Хабиб Нурмагомедов коронавирус пандемияси ҳақида фикр билдирди.  Нурмагомедов инстаграмда Қуръоннниг 30-сураси 41-оятини жойлаштирди: «Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase