close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.04.2019 20:30

Қозон халқаро мусулмон киноси фестивали ташкилотчилари тадбир меҳмонларининг намоз ўқиши учун шароит яратиб бермадилар, оқибатда улар тўғри келган жойларда намоз ўқишга мажбур бўлдилар. Ташкилий қўмитанинг бундай кечириб бўлмас хатолиги ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида машҳур блогер ва жамоат арбоби Расул Тавдиряков хабар берди.

11.01.2019 05:58

Сиз зўрға уйғониб, иш/мактаб/университетга ўттиз дақиқагина вақт қолганини биласиз. Бомдод намози эса ҳали ҳам адо қилинмаган! Бу нима дегани? Атига беш ўн дақиқа олдин ўзингизни энди ётгандек туяётгандингиз. Ҳозир эса уй ичида у ёқдан бу ёққа қараб югурасиз, шошилинч тарзда ювинасиз, тишларингизни тозалайсиз...

27.11.2018 17:20

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадислардан бирида шудай дейдилар: «Бутун ер юзи мен учун ибодат қилиш жойи ва покланиш воситаси қилиб берилди ва умматимдаги ҳар бир киши намоз вақти қаерда етган бўлса, ўша ерда намоз ўқиши мумкин» (Бухорий, Муслим).

13.11.2018 05:01

Ҳиндистон меъморчилик бошқармаси мусулмонларга машҳур тарихий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланган Тожмаҳалда жума кунларидан бошқа кунлари намоз ўқишни таъқиқлаб қўйди. Июл ойида қабул қилинган қарорда олий суд маҳаллий маъмуриятнинг унга кўра сайёҳлар ва бошқа маҳаллий бўлмаган кишиларга Тожжмаҳалда «хавфсизлик нуқтаи назаридан» жума намози ўқиш тақиқланган, маҳаллий аҳолига эса икки соат давомида жума наозини ўтказиш учун рухсат берилган қарорини қўллаб-қувватлади.

27.10.2018 17:40

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида касалхонада намоз ўқиш учун мўлжалланган хона ташкил қилганликда айбланган шифокор суд қарори билан оқланди. Дин ишлари бўйича бошқарма ҚР Маъмурий кодексининг «Диний маросимлар ўтказишга талабларнинг бузилиши» 490-модда 1-қисм 1-банди бўйича " Оқмўла вилоят касалхонаси" анестезиология ва кардиореанимация бўлимининг 33 яшар бошлиғига нисбатан маъмурий баённома тузди.

18.10.2018 12:37

Беш маҳал ўқиладиган намоз организмда инсоннинг  бахтиёрлик ҳиссига жавоб берувчи серотонин гормонининг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Шунинг билан биргаликда намоз вақтидаги харакатлар қон айланишнинг яхшиланиши ва терининг ёшаришига олиб келади. Бундай маълумотлар билан туркиялик эстетик ва пластик жарроҳлик мутахассиси, профессор Ахмет Арслон timeturk нашриёти сахифаларида ўртоқлашди.

05.10.2018 22:05

Масжидда намоз ўқиш тақиқланди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Чоршанба куни АҚШнинг Виргиня штати Фэйрфакс округида теварак атрофдан юзлаб мусулмонлар маҳаллий масжиднинг ибодатларни тўлақонли  ўтказиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш учун йиғилди. Кеча Фэйрфакс округида Маклин ислом марказининг иш режмига ўзгартиришлар киритиш бўйича жамоатчилик иши кўриб чиқилди, хабар беради The Peninsular Qatar.

27.09.2018 02:06

Намоз ҳақида ўйлаб кўришга беш сабаб

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Турли хил югур-югурлар ва беҳуда ҳаракатлар ҳаётни қамраб олган бу ўткинчи дунёда энг ачинарли нарса – банданинг  Роббиси билан боғланишга вақт ажратмаслигидир. Яралишимиздан мақсад ибодат эканини кўпчилигимиз унутиб қўйганмиз. Биз ибодатнинг маъносини тор тушунадиган бўлиб қолдик.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase