close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.09.2019 16:10

2020 йил Ўзбекистонда U-19 футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақида мамлакат футбол Ассоциацияси хабар берди. Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мажлисида шундай қарор қабул қилинди. Чемпионат келаси йил 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

09.09.2019 14:24

Самарқанднинг бирданига ўнта мактаби мамлакатдаги энг ёмон мактаблар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақида аввалроқ тузилган мактаблар рейтнгги далолат беради. Самарқанддаги вазиятни тузатиш учун Халқ таълими вазири ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов ташриф буюрди. Амалдорлар мактабларда бўлиб, кўрсаткичлар ёмонлигига сабаб бўлган муаммоларни ўргандилар.

06.09.2019 17:31

Ўзбекистон Молия вазирлиги интернетда хизматлар тақдим этувчи технологик компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф этди. Бундай меъёр Молия вазирлиги томонидан тайёрланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида эълон қилинган Солиқ кодекси лойиҳасига киритилган, деб хабар қилади «Фергана».

31.08.2019 08:15

Ўзбекистон халқ артисти Рустам Хамидов қандай қилиб артистлар Мустақиллик куни байрамида қўшиқ айтиш учун пора берганликлари ҳақида гапириб берди. Хамидовнинг сўзларига кўра, айрим артистлар бу мақсадда, шунингдек, таниш амалдорларидан ҳам фойдаланган.

24.08.2019 22:59

Бир нечта фожиадан кейин барча аттракционлар хавфсизлик борасида текширувдан ўтказилди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилди. Ишчи гуруҳ 1845 та аттракционни текшириб чиқди. Текширувларнинг кўрсатишича, 1200 дан ортиқ аттракцион техник паспортга эга эмас экан.

24.08.2019 22:55

Мамлакат раҳбари ва унинг оиласи хавфсизлиги янги тузилмага топширилади. Бу ҳақида ОАВ хабар берди. Энди Президент хавфсизлиги учун Президент давлат хавфсизлик хизмати жавоб беради. Бунгача Ўзбекистон раҳбарининг хавфсизлигини таъминлаш билан давлат хавфсизлик хизмати шуғулланарди.

15.08.2019 21:08

Бугун, 15 август куни Ўзбекистонда бир қатор ўзгаришлар кучга кирди. Қуйида ушбу ўзгаришлар рўйхатини келтириб ўтамиз.

13.08.2019 16:22

Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақида фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши хабар қилади. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давмида бутун республика бўйлаб вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 32 тани ташкил қилганди.

10.08.2019 20:35

Муҳтарам ватандошлар! Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

26.07.2019 01:37

Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистон вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Роберту Азаведу билан учрашди ва унга ташқи савдо ҳақида меморандум топширди, бу эса, ЖСТ раҳбарининг фикрига кўра, Марказий Осиёнинг ушбу республикаси бу халқаро ташкилотга аъзо бўлиб кириши бўйича расмий музокаралар жараёни бошланганидан далолат  беради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase