close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

БМТ: Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми кексалардир

БМТ инсон ҳуқуқлари кузатувчилари томонидан тузилган ҳисоботга кўра, Украинадаги уруш пайтида ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми кексалар бўлиб, қайд этилган 4187 қурбонларнинг 1346 нафари 60 ёшдан ошганлардир.

Ҳуқуқ фаоллари 2022-йил октабр ойидан бери Россиянинг муҳим инфратузилмага ҳужумлари туфайли кекса одамлар электр таъминотидаги узилишлардан айниқса қаттиқ жабрланганини аниқладилар. Лифтлари ишдан чиққанида одамлар квартираларидан тушиб, кўчага чиқа олмади, деб ёзади ББC.
Баъзиларини шошилинч равишда эвакуация қилиш керак эди, кўпларини қутқариб бўлмади.
Россия Украинадаги тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олганини бир неча бор рад этган.
БМТ 2022-йил февралидан бери Украина назорати остидаги ҳудудда 18,5 минг қурбон бўлган, жумладан, 6,660 дан ортиғи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase