Маймуна бинти ал-Ҳорисдан [ал-Амирия ал-Ҳилолийя ал-Қурайшия, мўминларнинг онаси; 51-ҳижрийда вафот этган], у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида бир чўрини озод қилган ва буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар уни (бу чўрини) амакиларингга берганингда эди, ажринг каттароқ бўлар эди", дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим)
Бу унинг чўрисига қилган садақасидир, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Агар бу қулни амакиларингга берсанг, ажринг каттароқ бўларди", дедилар, чунки бу чўри учун қилинган садақадир. Агар амакиларига берганида, бу ҳам садақа, ҳам қариндошлик ришталарини қўллаб-қувватлаш (силаи раҳм) бўларди.
Бу нарса эса бундай ишларда илмли кишилар (аҳлу л-илм, уламолар) билан маслаҳатлашиш муҳимлигини тасдиқлайди.
Маймуна (розияллоҳу анҳу) оят ва ҳадислар асосида қандай қилиб яхшироқ қилиш ҳақида фикр юритди (ижтиҳод қилган) ва унинг бу солиҳ ишдаги ижтиҳоди бу чўрини озод қилишдир. Бу савобли ишдир, лекин бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилди ва у бу ишда унга нима яхши эканини тушунтирди.
Кўпчиликка садақа ҳақида гапирсанг, доим: "Жаннатдан уйим бўлиши учун масжид қурмоқчиман", дейишади. Бу хайрли иш, лекин бундан яхшироқ ва муҳимроқ бошқа ишларлар ҳам бор.
Масалан, мусулмонлар ва уларнинг фарзандлари тавҳид, суннатни, тўғри ақидани ўрганишлари ва ёйишлари учун илм тарқатувчиларига пул сарфлаш. Унга даъват қилинган ишнинг савоби кўп бўлишини ва бунда яхшилик борлигини билмайди. Қолаверса, у қурадиган масжид аллақачон жуда кўп масжидлар мавжуд бўлган ва масжидларга алоҳида эҳтиёж бўлмаган жойда бўлиши мумкин (ёки исроф билан ҳашаматли қилиб қурииш учун). Ёки бир киши масжид қурса, бу масжид бидъат (аҳлу л-бидъа) тарафдорлари учун бўлиб, бу масжидда бидъатлар, ширк қилиниши (қабрларга сиғиниш, ўликларни васила қилиши ва ҳк), унга даъват қилиниши мумкин. Ва бу масжидни қурган бу одам савобдан ҳеч нарса олмайди, бундан ташқари, бунинг учун унинг зиммасида гуноҳ юки бор.
Агар масжид қурмоқчи бўлсангиз, бунга қўшимча равишда бу масжидга Аллоҳга даъват қилувчи ва одамларга тўғри динни ўргатувчи имомни, динни тарқатувчиларни ҳам "қуришингиз" керак.
Буни одамларга, тадбиркорларга, пул эгаларига қандай тушунтириш мумкин?
Уларнинг камчилиги буни тушунади. Бир киши масжид қуради, кейин қарайсиз: бу масжидда одамларни қабрларга ибодат қилишга чақирувчилар, Аллоҳнинг динини бузиб, саҳобаларни сўкадиган ёки баъзи фирқаларга чорлайдиганлар бўлади. Масжид қураётганингизда ким учун қураётганингизни ва бу масжидда нима бўлишини билишингиз керак. Тушуниш ва ақлли бўлиш керак. Тушуниш (фиқҳ)га эга бўлиш, методологиянинг (манҳажнинг) аҳамиятини англаш керак.
Агар саҳобалардан бирортаси хайрли иш қилса ва ундан яхшиси борлиги аниқ бўлса, улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан насиҳат сўрардилар.
Умар (розияллоҳу анҳу) Хайбарда ажойиб бир ерга эга бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, маслаҳат сўрадилар: "Мен Хайбарда ер олдим, [умуман] бундан яхши (қимматроқ) мулким бўлмаган. [Ё Расулуллоҳ] Менга нима буюрасиз?", дедилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар хоҳласанг, бу ерни сотилмайдиган, сотиб олинмайдиган ва мерос қилиб қўйилмайдиган мулк (вақф) қилиб қўй ва ундан келадиган даромад садақа бўлади". (Бухорий ва Муслим ривоят қилган).
Ва кўпчилик саҳобалар вақф қилганлар, чунки улар садақа нима эканлигини, доимий, инсон вафот этгандан кейин фойда келтирадиган (садақатун жария), вақфнинг ажри нима эканлигини билишган.
Абу Муслим таржимаси