close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Полша ўзбек ишчилари учун янги йўналишга айланиши мумкин

Полша парламенти аъзоси, маҳаллий боғбонлар уюшмаси президенти Мирослав Малишевский Ўзбекистон аҳолисини йиғим-терим мавсумига жалб этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Wiadomosci ze swiata хабар бермоқда.

Полша нашрининг ёзишича, украиналикларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши сабабли мамлакатни тарк этишига тақиқ қўйилгани фонида ишчилар етишмаслиги туфайли Полшада мева йиғиш билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда.
"Ишчилар етарли эмас. Биринчидан, юк машинасини ҳайдаш, трактор ҳайдаш ва ўғит сепиш каби мураккаброқ вазифаларни ўз зиммасига оладиган эркаклар етишмаяпти", — деди польшалик депутат.
Мирослав Малишевскийнинг айтишича, кўплаб фермерлар резаворлар чириб кетаётганидан шикоят қиляпти, истеъмолчилар эса нархлар жуда юқори эканлигидан. Шунинг учун ҳам поляклар ҳозир ўзбек ишчиларини Полшага жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Унга кўра, Россиядаги инқироз туфайли ҳозирда тўрт миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ўз ватанига қайтиб, ишсиз қолган. Унинг таъкидлашича, улар Полшага келишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, урушдан олдин Полша украиналикларнинг меҳнат миграциясининг асосий йўналишларидан бири эди. Ҳозир мамлакатда бир миллиондан ортиқ Украина фуқаролари бор, аммо уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Украина эркаклари, қоидага кўра, айрим тоифалар бундан мустасно, Украинадан ташқарига чиқарилмайди.
Ўзбеклар Полшага борадими? Бунинг эҳтимоли катта, чунки на ўзбек ишчиларининг, на полшалик иш берувчиларнинг бошқа имкони ҳам деярли йўқ. Бироқ, бу Полша учун жуда ноодатий тажриба бўлади, чунки украиналиклар жуда яқин маданият ва тарихий ришталарга эга қўшни бўлсалар, марказий осиёликлар, мусулмон туркийлар деярли бошқа сайёрадир. Шундай экан, биз вазиятни кузатиб борамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase