close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонидаги энг яхши 10 та ОТМ

Саудия Арабистони турли соҳаларда ўзгаришларга тайёр. Мутахассислар ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга оширмоқда, танқидий фикрлашга, профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлашга қаратилган ўқув дастурларини модернизация қилмоқда. Ушбу мақолада ИсламОнлайн.Уз сайти Саудия Арабистонидаги етакчи университетларнинг рўйхатини тақдим этади.


1- Қирол Абдулазиз универститети
Қирол Абдулазиз университети 1967 йилда Жидда шаҳрида Red Sea девелоперлик компанияси томонидан хусусий университет сифатида ташкил этилган. Кейинчалик, 1974 йилда у давлат университетига айлантирилди. 2021 йилда Times Higher Education дунё универститетлари рейтингида араб университетлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Университет дунёвий таълимга йўналтирилган. Муҳандислик, иқтисод ва менежмент, ҳуқуқ, тиббиёт ва бошқа факультетлар мавжуд.


2 – Файсал универститети
Ар-Риёдда жойлашган хусусий нотижорат университети. 2002 йилда Қирол Файсал жамғармаси томонидан ташкил этилган. Ҳозирда Файсал университетида жами талабалар сони 2500 нафардан ошади.Талабаларнинг 67 фоизи Саудия Арабистони фуқаролари, қолган 33 фоизи эса 40 дан ортиқ турли мамлакатлардан келган талабалардир. Университет талабаларга шахсий ва касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этади, турли талабалар ташкилотлари, уюшмалар ва клублар мавжуд. Шунингдек, у ўз кампусининг архитектураси билан машҳур.

 


3 – Қирол Фаҳд номидаги Нефт ва минераллар университети
Ушбу нотижорат университет 1963 йилда Қироллик фармони билан ташкил этилган. Унинг шиори - "Орзу қил ва эриш". Ўшандан бери университет турли соҳаларда ўсишни кўрсатди ва юқори рейтинг жадвалларида сақланиб қолди. У дунёдаги энг яхши университетлар қаторига киради ва Массачусетс технология институти, Жоржия технология институти, Калифорния технология институти, Стенфорд университети каби дунёга машҳур университетлар билан кўплаб тадқиқот лойиҳаларида иштирок этади.

 


4 – Қирол Сауд университети
Ар-Риёд университети номи билан 1957 йилда ташкил этилган ушбу давлат муассасаси Саудия Арабистонидаги биринчи университет эди. У табиий фанлар, ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича бакалавриат курсларининг кенг доирасини таклиф этади. Бу ерда таълим мутлақо бепул, университетда Саудия Арабистонидан ҳам, хориждан ҳам 40 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Уларга яхшигина стипендиялар таклиф этилади.

 


5 – Имом Абдураҳмон Ибн Файсал Университети
Илгари Даммам университети деб номланувчи ушбу таълим муассасаси Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятидаги энг қадимги муассасалардан биридир. Шунингдек, у эркаклар ҳам, аёллар ҳам таҳсил оладиган мамлакатдаги етакчи тиббиёт университетларидан биридир.

 


6 – Қирол Холид Университети
Абҳа шаҳридаги ушбу давлат университети валиаҳд шаҳзода фармони 1998 йилда Имом Муҳаммад ибн Сауд Ислом университети ва Жанубий минтақадаги Қирол Сауд университетининг билан битта ўқув муассасасига бирлашиши натижасида ташкил топган.  2019 йилдан бошлаб диний, муҳандислик, тиббиёт, компьютер ва бошқа фанларни қамраб оладиган 29 та коллеж мавжуд.

 


7 – Қирол Сауд Бин Абдулазиз номидаги тиббиёт фанлари университети
Ушбу университет 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистони ва Яқин Шарқдаги тиббиёт фанларига ихтисослашган биринчи давлат университети бўлди. Унинг шиори "Миллат саломатлиги университети" сифатида янграйди. Асосий кампус мамлакат пойтахти Риёдда жойлашган бўлиб, Жидда ва ал-Аҳса шаҳарларида яна иккита кампус мавжуд. Қирол Сауд Бин Абдулазиз тиббиёт фанлари университети Шимолий Америка, Европа ва Австралиянинг нуфузли университетлари ва институтлари билан бир қатор шартномалар ва академик ҳамкорлик меморандумларига эга

 


8 – Қирол Абдуллоҳ номидаги Фан ва технология университети
Бу Тувалу шаҳрида жойлашган хусусий тадқиқот университети. 2009 йилда ташкил этилган университет талабалар учун расмий таълим тили сифатида инглиз тилида тадқиқот дастурлари ва ўқув дастурларини тақдим этади. Университет ташкил этиш ташаббуси Саудия Арабистони давлат нефт компанияси Saudi Aramco, Ғарб тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда амалга оширилди. Қирол Абдуллоҳ фан ва технология университети табиат индексига кўра энг тез ривожланаётган 40 та университет қаторига киради ва халқаро университетлар рейтингида 1-ўринни эгаллайди.

 


9 –Таиба универститети
Таиба университети 2009 йилда Мадинада ташкил этилган. У давлатга тегишли бўлиб, 21 мингга яқин талаба таҳсил олади. У 156 та академик дастур ва 28 коллеж, шу жумладан, тиббиёт, қонун, муҳандислик, санъат ва гуманитар коллежи, таълим коллежи, фан ва компютер муҳандислиги ва бошқа коллежларни бирлаштиради.

 

10 – Умм Ал-Қура Университети
Маккадаги ушбу давлат университети 1949 йилда шариат (Ислом ҳуқуқи) коллежи сифатида ташкил этилган бўлиб, мамлакатдаги биринчи олий ўқув юртига айланди. Кейинчалик унга янги коллежлар қўшилди ва 1981 йилда қирол фармони билан у Умм ал-Қура деб ўзгартирилди. Агар дастлаб Ислом ҳуқуқи ва араб тили соҳасида олий маълумот берадиган диний университет бўлса, энди у технологияларни бошқариш, бизнесни бошқариш, Ислом иқтисодиёти, маркетинг, муҳандислик, технология, тиббиёт, таълим, архитектура каби турли соҳаларни қамраб олади. Ушбу университетда ўқув дастурларининг аксариятида ўқитиш инглиз тилида олиб борилади, шариат коллежи, Араб тиллари коллежи, Ислом Иқтисодиёт ва Молия коллежи бундан мустасно. Умм ал-Қура университети Ислом дунёсидаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase