close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олег Басилашвили: Бу халқ доҳийсини ГУЛАГсиз ҳам яхши кўради

Совет Иттифоқи даҳшатли ишлар қилган: ўз тарихи давомида эркинликни қабул қила оладиган деярли ҳар бир одамни қириб ташлаган. Қаршиликнинг сўнгги тўлқини – Хрушёв даврида Новочеркасск исёни бўлди. Кейинчалик эркинлик ва озодлик учун имконият пайдо бўлганда, ундан ҳеч ким фойдаланмади.

Озодликка интилиш Украинада, Болтиқбўйи давлатларида, Грузияда қолди. Фақат бизда, русларда эмас. Бизда аҳолининг сифати жуда ҳам паст даражада. Уни Сталин даврдаги билан асло таққослаб бўлмайди. Чунки у пайтлар тизим қаршиликни енгган, унга қарши курашилган. Деҳқонлар қўзғолонлари бўлган, кейин власовчилар бўлган. Сталиндан ва умуман советлардан нафратланган одамлар қатлами бўлган. Тизим бежизга ГУЛАГ ни ташкил қилмаган. Ҳозир эса у керак эмас. Бу халқ доҳийсини ГУЛАГсиз ҳам яхши кўради. Калтак остидаги қуллик – қўрқинчли. Лекин калтаксиз қуллик – бундан ҳам даҳшат. Кўпайка кийган «совок» қўрқинчли. Лекин иномарка минадиган, импорт кийим киядиган, Европада дам оладиган ва шу билан бирга Ғарбдан нафратланадиган «совок» ундан ҳам кўрқинчли. Совет даврида байрам кунлари ҳукумат шахсий уй-жой эгаларини уйига қизил байроқлар осишга мажбур қилганлиги ҳали эсимизда. Агар байроқ осмасанг – кўнгилсизликлар бўлиши аниқ эди. Ҳозир эса  ҳеч ким сизни «колорадо» тасмасини автомобилингизга тақиб олишга мажбур қилмайди – лекин ҳамма ўзи тақиб оляпти, «мерседес» ёки «фольксваген»да йил бўйи шу «ғалаба рамзи» қандайдир икки хил маъноли ва ҳатто кулгили кўринишини ҳам сезмасдан, ўз хоҳиши билан тақиб олмоқда.
Ҳозирги кўнгилли неосталинизм, эркин ва озод бўлишдан кўнгилли равишда бош тортиш – ўтган асрнинг 30-йиллари муҳитидан анча қўрқинчлидир. У тўлиқ, эҳтимол, ортга қайтмайдиган таназзулни ифодалайди. Ушбу тубанлашиш кучли антиселекция, салбий калибрлаш натижасидир. Рус тилида «люди (одамлар)» ва «ублюдки (пасткашлар)» сўзлари бор. Кўриб турганингиздек, бу сўзлар гўёки оҳангдош, бир-бирига ўхшаб кетади. Лекин уларнинг маъноси умуман турлича. Бу сўзларнинг ўзаклари ҳам фарқ қилади – мос равишда «люд» ва «блуд». Бу сўзлар ўхшаш янграса-да, уларнинг ўртасида жуда катта масофа бор. Худди ўтган асрнинг 30-йилларидаги руслар ва ҳозирги руслар ўртасидаги каби. У пайтлар, 30-йиллар, ҳар ҳолда одамлар бўлган.
Қайта қуришнинг бошланиши Тенгиз Абуладзенинг «Тавба» фильми пайдо бўлиши билан мос келди. Аслини олганда, сталинизмни қайта қуриш руҳида танқид қилиш шу фильмдан бошланди. Бу фильмнинг асосий мазмуни идрок қилинмади, у қандайдир ўта радикал ва ҳатто нигилизмга хос бўлиб кўринди. Ўғил золим отасининг мурдасини қабридан қазиб олади ва тоғдан қаергадир – шамолга, абадий шармандаликка улоқтиради. Фильм экранларга чиққанда одамлар бу ёрқин саҳнани қанчалик лаънатлаган, қанчалик ҳақорат қилган эди! Фильм ўзига хос текширув бўлди, жамиятнинг ўзгаришларга, ғоявий жиҳатдан ўзгаришга тайёрлигига текширув бўлди. Унда ҳеч ким эшитмаган: бизни ифлосликдан фақат радикал воз кечиш қутқариши мумкин деган мурожаат бор эди. Шарқий Европа қилган нарсага ўхшаш. Лекин бундай бўлмади. Тавба – фильмнинг мурожаати айнан шунда эди – бўлмади. Фильм, яна бир бор такрорлайман, эшитилмади ва бу сўзнинг ўзи – тавба – борган сари кучлироқ тарзда кўпроқ аччиқланиш ва ғазабланишга сабаб бўлди.
Тавба қилишга даъват миллий ва шахсий қадр-қимматни таҳқирлаш сифатида қабул қилина бошлади: «Ким? БИЗ тавба қилишимиз керакми? Кимнинг олдида? Ахир биз уларнинг ҳаммасини фашизмдан халос этганмиз!» Қайта қуриш йилларида янграган тавба мавзуси бугунги кунда «тик туриш, қадни ростлаш» мавзуси билан унуттирилди. Унинг чўққиси — «Крымнаш». Тугал тарихий цикл: «Тавба» фильмидан «Ватанга йўл» фильмигача. Биз "Ватанга" қайтдик ахир. Кимдир Абуладзенинг фильмини эслаб, золимнинг бадбўй жасади кўтарилиб, эски супасига яна қўйилганини айтди. Унчалик эмас. Замондошларимиз бу чала чириган мурдани ўз уйларига олиб бориб, оила дастурхонига ўтқазишди. У билан бирга чой ичишади. У билан қулларча бош эгиб суҳбатлашадилар, у билан маслаҳатлашадилар. Агар бирдан мурданинг боши тушиб кетса, узр сўраб жойига ўрнатиб қўйишади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase