close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муваффақиятли одамларнинг 13 та тамойиллари

Муваффақиятли одамлар қандайдир сеҳрли кучга эга эмаслар. Улар ўзларининг ҳис-ҳаяжонларига ҳам тобе эмаслар, яъни улар ўз ҳаётларини ўзлари назорат қилишга ва уни кундан кунга яхшилашга ҳаракат қилишади. Қуйида муваффақиятли одамлар нима қилмасликлари рўйхатини келтирамиз. Ага сиз ҳам муваффақият калитига эга бўлмоқчи бўлсангиз, бу рўйхатда келтирилган нарсалар сизга фойдаси тегиб қолиши мумкин, иншаа Аллоҳ:

1. Улар ёмон нарса ҳақида ўйламайди
Сиз қачондир ўйлаб кўрганмисиз, агар биз уларни ўзимиз ўйлаб топмаганимизда, кўплаб муаммолар умуман мавжуд бўлмасди. Муваффақиятли одамлар шошилинч хулоса чиқариш, қоидага кўра, яхши ғоя эмаслигини билади (ёмон ғоя эканлигини жуда яхши билади). Одамларда шубҳаланиш («Агар мен унга ёқмаган бўлсам-чи», «У мен ҳақимда нима деб ўйларкан?») ва улар ишончга лойиқ эмас деб ўйлаш ўрнига улар ўзлари ҳақида кўпроқ билиб олишларига куч срафлайди.
2. Улар ёлғон сўзламайди
Ёлғон ичра яшаш осон, чунки ёлғон шунчалик кучли бўлиб кетиши мумкинки, пировардида у одамларни ўзига ишонишга мажбур қилади. Ижобий хусусиятларга эга бўлган одамлар ҳақиқатнинг кўзига тик қарайдилар ва ҳақиқат ичида яшайдилар, чунки ўзини оқлаш ҳеч қачон муаммоларнинг ечими бўлмайди, балки уларни чуқурлаштиради, холос.
3. Улар хафа бўлишмайди
Муваффақиятли одамлар хафа бўлиш фақат салбий ҳис-туйғулар уйғотишини жуда яхши билади, шу сабабли улар хавфаликни қўйиб юборадилар. Улар рўй берган воқеани тушуниш ва кечириш ҳамда бундан сабоқ олган ҳолда олға қараб ҳаракатланишни афзал кўрадилар.
4. Улар майда нарсаларни унутмайди
Турмуш икир-чикирлари тезда эсдан чиқиб кетади, шундай эмасми. Ҳа, шундай, лекин фақат муваффақиятли одамларда эмас. Улар қанчалик кичик бўлмасин, ҳар бир неъматдан миннатдор бўлади. Улар қўлингда бор нарса билан бахтли бўла олмасанг, катта неъматлар сени бахтлироқ қилади деб ўйлашни аҳмоқлик деб ҳисоблайди.
5. Улар маъсулиятни ўз бўйнига олади
Муваффақиятли одамлар ҳамманинг бахти ўз қўлида эканлиги ва улар билан рўй бераётган воқеа-ҳодисалар учун ўзлари жавобгар эканлигини яхши тушунади. Улар «тиқинда ушланиб қолмайди» - улар кеч қолади. Муваффақиятли одамлар ҳеч қачон «мен буни қила олмайман» демайди, улар бу ишни қилишга киришади, бўлди.
6. Улар учун муаммо - "муаммо эмас"
Муваффақиятли одамлар учун «муаммо» бу – чақирувдир, навбатдаги ҳаёт қийинчилкларидан бири эмас. Улар тўсиқлар бу – бундан ҳам яхшироқ нарса олиш имкониятидир деб ҳисоблайди. Муваффақиятли одамлар ўз ҳаракатларини баҳолаш ва ўз ҳаётини яхшилаш имкониятини қўлдан чиқармайди.
7. Улар жорий ҳолатга рози
Кўпчилик одамлар учун дунё бу – пучга чиққан умидлар, амалга ошмаган ғоялар ва синган тақдирлар маконидир. Лекин муваффақиятли одамлар хоҳиш бўлса, ҳамма нарсага эришиш мумкинлигини яхши билади ва улар турли вазиятларга мослаша олади.
8. Улар “ҳеч нарсадан” ҳеч нарса кутмайдилар
Муваффақиятли одамлар тақдир инъомини кутиб ўтирмайди, улар ҳамма нарсага қунт билан қилинадиган меҳнат ва қизғин ишлар ёрдамида эришиш мумкинлигини билади. Муваффақиятли одамлар муваффақиятга эришиш улар буни истагандан кўра бироз кўпроқ вақт олиши мумкинлигини яхши тушунади, лекин бу унга арзийди.
9. Улар зерикмайди ва тушкунликка тушмайди
Зерикиш ижодни, илҳомни ва бунёдкорлик истагини ўлдиради. Муваффақиятли одамлар уларнинг атрофидаги нарсалардан илҳом олади ва мафтун бўлади. Улар атрофдаги оламдан қувонади ва уни шавқ-завқ билан тадқиқ этади.
10. Улар бошқалар билан ўзларини тенглаштирмайди
Муваффақиятли одамлар ҳамма одам ҳар хил эканлигини ва ҳар ир кишининг ўз ривожланиш даражаси борлигини тушунади, шу сабабли ўзларини бошқалар билан таққосламайди. Улар ўзлари шуғулланаётган нарсаларга ишончи комил бўлади. Бошқалар нима қилаётганига эътибор қаратиш ўрнига улар бор эътиборини ўз ҳаётини қандай қилиб яхшилашга қаратади.
11. Улар ҳар бир муваффақиятсизликка хафа бўлиб ўтиришмайди
Ижобий хислатларга эга бўлган дамлар учун муваффақиятсизлик ундан ҳар қандай бўлса ҳам қочиб қолишга ҳаракат қилиш лозим бўлган қўрқнчли нарса эмаслигини билади. Улар муваффақиятсизлик бу – гап янги ҳаракат ҳақида гап кетганда имконият эканлигини билади. Муваффақиятсизлик муваффақиятли одамларга муваффақиятга эришишга ёрдам беради, чунки бу одамлар айнан шу туфайли ўқийди ва ўсади.
12. Улар ҳаёлпарст эмас
Муваффақиятли одамлар бор эътиборни мукаммал ва идеал нарсаларга қаратиб қолмайди, чунки бунинг имкони йўқ эканлигини билади. Қачон охирги марта «Бугун спорт билан шуғулланишни бошлаш учун идеал кун» деб ёки шунга ўхшаш ўйлагансиз? Идеал вақт йўқ. Муваффақиятли одамлар ҳозир ва шу ерда ҳаракат қилади.
13. Улар зарар қилиши мумкин бўлган одамлар учун ортиқча вақтларин сарф қилишмайди
Муваффақиятли одамлар уларга ёмон таъсир кўрсата оладиган одамларнинг уларни пастга қараб тортишларига йўл қўймайди. Аксинча, улар ўзларини уларга қараб интилиш истаги вужудга келадиган ва улар учун ўрнак бўла оладиган ижобий хислатларга эга бўлган одамлар билан ўршаб олади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase