close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Башараси айтиб туради...

Монпелье бизнес мактаби профессори Павел Блаватский июль ойида энг кўп иқтибос келтирилган украиналик иқтисодчига айланди. Сабаб - унинг  Economics of Transition and Institutional Change журналида чоп этилган «Собиқ совет мамлакатларида сиёсатчилар семириб ёғ босиб кетиши ва коррупция» мақоласидир.

Монпелье бизнес мактаби профессори Павел Блаватский июль ойида энг кўп иқтибос келтирилган украиналик иқтисодчига айланди. Сабаб - унинг  Economics of Transition and Institutional Change журналида чоп этилган «Собиқ совет мамлакатларида сиёсатчилар семириб ёғ босиб кетиши ва коррупция» мақоласидир. Блаватский коррупция даражасини амалдорларнинг фотосуратларига қараб ўлчаш  мумкинлигини кўрсатди. Тадқиқотчилар қўлида амалдорлар ўртасидаги порахўрликни нафақат миллий, балки муниципал даражада ҳам баҳолашга имкон берадиган восита пайдо бўлди.

-Амалдорлар танаси вазни индекси ва коррупцияни таққослаш ғояси қандай пайдо бўлди?
-Олим сифатида мени доимо коррупцияни қандай ўлчаш мумкин деган савол қизиқтириб келарди. Асосан барча маълум тадқиқотлар экспертлар ўртасида ўтказилган сўровларга асосланади. Бу унчалик мукаммал усул эмас, у турли саволлар ва шубҳалар туғдиради. Мен янгича ёндашув излай бошладим. Масалан, хитойликар коррупция даражасини кўриш учун қимматбаҳо швейцар соатлари импорти ҳажмини ўлчайди. Anecdotal evidence га бошқа бир мисол – амалдорлар учун ташкил қилинадиган кўп сонли зиёфатлар. Зиёфатларни ўлчаб бўлмайди, лекин менинг тахминим шунда эдики, уларда мунтазам иштирок этиш қандайдир тарзда амалдорлар вазнига таъсир қилиши керак. Бу гипотезани синаб кўришга қарор қилдим ва шу тариқа мақола ғояси пайдо бўлди.

-Тана вазни индексини қандай баҳоладингиз?
- Мен собиқ СССРга аъзо бўлган 15 мамлакат амалдорларининг фотосуратларини ўрганиб чиқдим. Фотосуратлар бўйича ўсишга нисбатан вазннинг нормал ва ортиқа  нисбати кўрсаткичлари берилган сунъий нейрон тармоқдан фойдаландим. Дастлаб ушбу «софт» турли тасодифий расмларда ишлатиб кўрилди ва фақат бир нечта машқлардан кейин мен ушбу дастур орқали амалдорларнинг фотосуратларини ўтказдим.

- Айнан ортиқча вазн коррупциянинг асосий белгиси саналади деган фикр тўғрими?
- Ҳа, одам шунчаки карам шўрва ичишни ёқтириши мумкин. Лекин маълум бўлишича, айрим мамлакатларда бундай вазирлар 40-50%ни ташкил қиларкан. Бу шунчаки бошқалардан семизроқ одамлар эмас, бу – ортиқча вазни саломатликка таҳдид соладиган одамлардир. Ҳукумат аъзоларининг 299 та фотосуратидан биронтаси меъёрдан паст вазнли бўлиб чиқмади. Атиги 3% амалдорлар вазни нормал экан.
Мен мамлакатлар бўйича ортиқча вазн даражасини Transparency International коррупция индекси билан таққосладим ва мусбат корреляцияни кўрдим. Мамлакатда коррупция даражаси қанчалик юқори саналса, амалдорлар шунчалик семиз экан. Ўзбекистонда ҳукумат аъзолари ортиқча вазн кўрсаткичи энг юқори – 54%, Тожикистонда – 43%, Украинада эса – 42%.

- Қайси мамлакатлар ҳукуматлари энг қомати расо экан?
- Литва, Латвия, Эстония ва Грузия. Мен айнан бу мамлакатларда ҳаммаси коррупцияни идрок қилиш даражаси билан идеал даражада мос келганидан ҳайратда қолдим. Бошқа бир тахмин шундаки, бу миллатнинг овқатланиш маданияти ва турмуш шароитлари билан изоҳланиши мумкин. Бу тахминни текшириб чиқдим, ҳақиқатга унчалик яқин эмас экан. Сиёсатчилар қанчалик семиз бўлса, аҳоли шунчалик озғин бўлади ва аксинча, сиёсатчилар қомати расо бўлган жойда аҳоли семизроқ.

- Илм-фан дунёси бу ишингизни қандай қабул қилди?
-20 йил ичида мен 57 та мақола ёзганман, лекин айнан шу мақолам аввалги 56 та мақолани бирга олгандан ҳам кўп қизиқиш уйғотди. Мен Жанубий Америка ва Африкадан сўровлар олдим. Австралиялик олимлар ҳам Осиё мамлакатлари учун шундай тадқиқот ўтказиши режалаштирган. Маълум бўлишича, коррупцияни қандай қилиб тўғри ўлчаш кўплаб олимлар учун жиддий ва долзарб муаммо экан. Умид киламанки, менинг мақола кимнингдир яхшироқ усул ишлаб чиқиши учун туртки бўлади.

Владислав Головин (Forbes Ukraine)
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase