close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон шахс мусулмон бўлмаган қариндошларига ҳам яхшилик қилади

Ислом дини шунчалар саховатли Динки, ҳатто у мусулмон бўлмаган қариндошлар билан хдм алоқа боғлашни васият қилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очиқ қилиб шундай деганларини эшитдим: “Фалончилар оиласи менинг дўстларим эмас. Менинг дўстим Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир. Лекин уларнинг қариндошлик ҳақлари борки, мен уларни қариндошлик нами билан намлайман (яъни, ўзига яраша яхшилик қиламан)” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ислом дини шунчалар саховатли Динки, ҳатто у мусулмон бўлмаган қариндошлар билан хдм алоқа боғлашни васият қилади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда келади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очиқ қилиб шундай деганларини эшитдим: “Фалончилар оиласи менинг дўстларим эмас. Менинг дўстим Аллоҳ ва солиҳ мўминлардир. Лекин уларнинг қариндошлик ҳақлари борки, мен уларни қариндошлик нами билан намлайман (яъни, ўзига яраша яхшилик қиламан)” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Аллоҳ таолонинг ушбу ояти нозил бўлгач: «Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохдантиринг!..” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшни чақирдилар. Улар умумий ва хос ҳолда тўпланишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Бани Абди Шамс, эй Бани Каъб ибн Луай, ўзингларни дўзахдан кутқаринглар! Эй Бани Мурра ибн Каъб, ўзингларни дўзахдан қутқаринглар. Эй Бани Абдул Муттолиб, ўзингларни дўзахдан қутқаринглар. Эй Фотима, ўзингни дўзахдан қутқар. Мен сизларга Аллоҳ томонидан енгиллик яратишга қодир эмасман. Лекин сизларнинг қариндошлик ҳакдаринг бор, мен уни қариндошлик нами билан намлайман”, дедилар (Муслим ривояти).
Албатта, инсоний туйғу намлиги мусулмоннинг қалбидан узилмайди, балки у томондан унинг қариндошларига гарчи улар мусулмон бўлмасаларда, эзгулик ва меҳр булоғидан иборат намлик сизиб киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган иборалари ҳам шунгадир: “Лекин сизларнинг қариндошлик ҳақларинг бор, мен уни қариндошлик нами билан намлайман”. Бу сўз арабий балоғатнинг дурдоналаридандир. Зеро, қариндош ерга ўхшайди, у алоқа боғлаш билан намланиб, муҳаббат, софликни мева қилиб беради, алоқани узиш билан қурийди, натижада нафрат ва жафони ўстиради. Чинакам мусулмон ҳам дўст тутилган, ҳам дўст тутувчи бўлади. Барча одамлар ундаги тирик ҳолдаги буюк ахлоқни кўриб, уни яхши кўрадилар.
Шунинг учун ҳам Умар розияллоху анху Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам унга юборган тўнни мушрик бўлган она бир акасига ҳадя қилишдан ҳараж сезмади.
Аввал айтиб ўтганимиздек, Ислом дини ота-онага, гарчи улар мушрик бўлсалар ҳам, яхшилик қилишни буюради. Бу ерда ҳам қариндошларга, гарчи улар мусулмон бўлмасаларда, яхшилик қилишга ундаётганини кўрамиз. Бу эса бизнинг Дин нақадар саховатли ва инсонийлик Дини эканига далилдир. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз Расулига ушбу Сўзи билан хитоб қилган:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), дарҳақиқат, Биз Сизни барча оламларга фақат раҳмат (яьни, Аллоҳнинг раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик” (Анбиё сураси, 107-ояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мен гўзал хулқларни мукаммал килиш учун юборилганман” (Имом Молик ривояти).

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase